Кириш Регистрация
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
07/05 18:00 Пахтакор 4-3 Металлург
07/05 19:00 ОКМК 3-4 Насаф
08/05 00:00 ПСЖ 0-1 Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

Роналду, Месси ва бошқалар: Жаҳон чемпионатидаги энг кўп маош олувчи футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа

Баҳо:
+ | -

Дунёда 5 миллиарддан ортиқ инсон томонидан томоша қилинадиган турнир бошланишига ҳам оз қолди. Энг яхшилар бугун Қатарда қўним топган. Биз эса бундан фойдаланган ҳолда, мундиалда ҳаракат қилаётган энг кўп маош олувчи футболчилардан терма жамоа тузиб чиқдик. Қуйида шу ҳақида гап боради.

Мануэль Нойер - Германия

Аслини олганда, Нойер дарвозабонлар ичида энг кўп моаш оладигани эмас. Бу ном "МЮ" посбони Де Хеага тегишли. Аммо Испания терма жамоасида у учун жой топилмади. Шу сабаб, Нойер ҳафтасига 298 минг фунт билан бу борада энг яхшига айланди.

Александер-Арнольд - Англия

"Ливерпуль" ҳимоячиси Англиянинг асосий таркибига кириш кирмаслиги сўроқ остида турибди. Аммо у мерсисайдликлар сафида яхшигина даражага эга. 24 ёшли футболчининг ҳафталик маоши 180 минг фунтни ташкил этади.

Рафаель Варан - Франция

Варан бу рўйхатдаги "МЮ" аъзоларининг биринчисидир. Қуйида сизни яна иккита "қизил иблис" кутиб турибди. 29 ёшли марказий ҳимоячи ўтган мавсум бошида ҳафталик 340 минг фунтлик маош эвазига "Олд Траффорд"га келишга розилик берган эди.

Маттейс де Лигт - Нидерландия

Де Лигт яна бир марказий ҳимоячи. У Рамоснинг йўқлиги сабаб ушбу терма жамоага кира олди. Нидерландиялик футболчининг "Бавария"даги маоши ҳафтасига 265 минг фунтни ташкил этади.

Лукас Эрнандес - Франция

26 ёшли француз ҳимоячиси ўта кўпфункцияли саналди. У марказий ҳимояда ва ҳар икки қанот ҳимоясида ҳаракат қила олади. Унинг Германия чемпионлари сафидаги маоши 240 минг фунтга тенгдир.

Каземиро - Бразилия

Яна бир аъзо "Манчестер Юнайтед" таркибига киради. 30 ёшли Каземиро ёзда "Реал"дан олиб келинган эди. У ҳозир Англияда ҳафтасига 350 минг фунт маош билан таъминланган.

Кевин Де Брюйне - Бельгия

"Манчестер Сити"дан ягона вакил бу Кевиндир. 31 ёшли бельгиялик "Etihad" стадионида ҳафтасига 400 минг фунт маош олади. У Эрлинг Холанд билан биргаликда "шаҳарликлар" сафидаги энг кўп маош олувчи вакил саналади.

Лионель Месси - Аргентина

Албатта, бу рўйхатга Мессини киритмасликнинг иложи йўқ. Негаки, унинг "ПСЖ"даги мавқейи шунга имкон беради. Табиийки, Месси парижликларнинг катта "ойликхўри"дир. 35 ёшли мегаюлдуз Жаҳон чемпионатига чемпионлик мақсади билан келган. Унинг ҳафталик иш ҳақи эса 750 минг фунтга тенг.

Неймар - Бразилия

Бразилия термаси етакчиси орадан 20 йил ўтганидан кейин, яна ўз жамоасини чемпионлик сари етаклашни мақсад қилган. "ПСЖ" ҳужумчиси Франция пойтахтида ҳафтасига 600 минг фунт маош олади.

Килиан Мбаппе - Франция

Мбаппе шу мавсум бошида "ПСЖ" билан янги битим тузди. Бу шартнома уни дунёдаги энг кўп маош олувчи футболчига айлантирди. 23 ёшли ҳужумчи ҳозирда ҳар ҳафтада 1,6 миллион фунт-стерлинг қабул қилиб олмоқда. Унинг амалдаги битими эса 2025 йилга қадар мўлжалланган. Шунчаки, даҳшат!

Криштиану Роналду - Португалия

Рўйхатдаги "МЮ"нинг учинчи ва сўнгги вакили Роналдудир. 37 ёш бўлишига қарамай, у ҳали ҳам топ даражада ва манкунианликлар билан мавсум охирига қадар шартномаси бор. Унда Роналдуга ҳафтасига 500 минг фунт маош берилиши кўзда тутилган.

 

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 09:11, 19.11.2022.
Ўқилди: 7060 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.