"Реал"нинг собиқ ҳимоячиси Роберто Карлос Бразилия терма жамоасининг ЖЧ-2022даги имкониятларини баҳолади.
"Ҳозир мураббийда қанот ҳимоячисидан ташқари барча позицияларда Россиядаги сўнгги жаҳон чемпионатидагидан кўра кўпроқ имкониятлар мавжуд. Ҳозир ҳамма Бразилияни фаворит деб билади, аммо барча жамоалар жуда кучли, ким психологик жиҳатдан яхшироқ тайёрланса, ўша ғалаба қозонади", - деди Роберто Карлос Mirror билан суҳбатда.
Қатарда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатининг биринчи турида Бразилия терма жамоаси Сербия терма жамоаси билан ўйнайди, ўйин 24 ноябрь куни бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 00:00 га белгиланган. Жанубий америкаликларнинг навбатдаги рақиблари Швейцария ва Камерун терма жамоалари бўлади.