Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Қатар ҳукуматининг қарори FIFA'га қимматга тушадиган бўлди

Баҳо:
+1 | -

FIFA Жаҳон чемпионати ўтказар экан, унга кўплаб йирик брендлар ҳомийлик қилади. Шулардан бири "Budweiser" компаниясидир. АҚШ ширкати пиво ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Кечаги кунга қадар Қатар-2022да спиртли ичимликлар, жумладан пиво ичишга рухсат берилиши айтилганди. Аммо сўнгги кунларда бу қарор ўзгарди. Қатар ҳукуматининг босими билан FIFA жорий турнирда спиртли ичимликлар истеъмолини тақиқлашга мажбур бўлди. Эндиликда, бутун дунёдан ташриф буюрган мухлислар ўзларининг севимли ичимликларисиз қоладиган бўлди.

Қатарнинг сўнгги дамда қарорини ўзгартириши, FIFA учун салбий ҳаракат бўлди. Чунки Жаҳон чемпионатларининг расмий ҳамкорлари ичида "Budweiser" ҳам бор. Агарда Қатарда пиво сотилмайдиган бўлса, бу компания катта зарар кўради. Шу сабаб Америка бренди FIFA'дан 40 миллион фунт компенсация ундириши мумкин. Аввалига, ўйинлар ўтадиган барча саккиз стадион атрофида ичкилик маҳсулотлари сотилишига рухсат этилганди. Аммо кечаги воқеалардан кейин бу нарса тақиқланди. "Budweiser" эса FIFA'га шикоят қилиб, компенсация талаб қила бошлади.

Айни дамда "Budweiser" ҳамда FIFA ӯртасида битим мавжуд ва унинг қиймати 65 миллион фунтни ташкил этади. Шунингдек, пиво ишлаб чиқарувчиси 2026 йилда ўтадиган мундиалнинг ҳам ҳамкорлигини ўз бўйнига олган. Кейинги Жаҳон чемпионатига ҳомийлик учун FIFA 95 миллион фунт олади. 2026 йилги турнир АҚШ, Мексика ва Канадада ўтади. Унда қатнашадиган давлатлар сони ҳам кўпайтирилади. Табиийки, бу ўйинлар сонига ҳам таъсир этади. Унда жами, ҳозиргидек 64 та баҳс эмас, балки 104 та ўйин ўтказилади. "Budweiser" эса кўпроқ ва каттароқ масштабда ўз маҳсулотларини сотиши мумкин бўлади. Аммо, агарда FIFA "Budweiser"га компенсация тўлайдиган бўлса, 2026 йилги битим қиймати 55 миллион фунтгача пасайиши мумкин.

"Budweiser" томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг ярим литри 12 фунтдан сотилиши керак эди. Аммо, эндиликда бундай бўлмайди. Ҳозирда Доҳада фақатгина пивонинг "Bud ZERO", яъни алкоголсиз версияси сотилиши мумкин ва унинг ярим литри нархи 7 фунт-стерлингга тенгдир. Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионатининг илк баҳси бугун, 20 ноябрь куни Тошкент вақти билан 21:00да старт олади. Унда мезбон Қатар ҳамда Эквадор терма жамоалари тўқнаш келади.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 12:58, 20.11.2022.
Ўқилди: 16774 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.