"Манчестер Сити"нинг собиқ футболчиси Майк Ричардс "Тоттенхэм" ҳужумчиси Харри Кейннинг фаолияти ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Кейн ажойиб футболчи, аммо у "Тоттенхэм" билан узоқ муддатли шартнома имзолаб, катта хатога йўл қўйди. "Ливерпуль" ёки "Манчестер Сити"да Харри ҳозиргача кўплаб совринларни қўлга киритган бўларди. У бунга лойиқ" - , деди Ричардс Daily Mail билан суҳбатда.
29 ёшли ҳужумчи Лондон клубида 2011 йилнинг январидан бери тўп сурмоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2024 йилнинг ёзида якунига етади.
Кейн жорий мавсумда АПЛда 15 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол ва 1 та голли узатмани амалга оширди.