Кириш Регистрация
26/06 01:00 Кюрасао 0-2 Кот-д'Ивуар
26/06 01:00 Эквадор 2-1 Германия
26/06 04:00 Япония 1-1 Швеция
26/06 04:00 Тунис 1-3 Нидерландия
26/06 07:00 Туркия 3-2 АҚШ
26/06 07:00 Парагвай 0-0 Австралия
26/06 23:59 Норвегия - Франция
26/06 23:59 Сенегал - Ироқ
27/06 05:00 Уругвай - Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде - Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср - Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия - Бельгия
28/06 02:00 Панама - Англия
28/06 02:00 Хорватия - Гана
28/06 04:30 Конго ДР - Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия - Португалия
28/06 08:00 Жазоир - Австрия
28/06 08:00 Иордания - Аргентина

Қатар-2022. Англия илк баҳсини қай йўсинда бошлайди?

Баҳо:
+ | -

Куни кеча Қатардаги Жаҳон чемпионатининг стартига гувоҳ бўлдик. Бугун B гуруҳидаги жамоалар ўзаро баҳсларга киришади. Ундан Англия ҳам жой олган. Инглизларга илк рақиб Эрон Ислом Республикаси бўлади. Шунингдек, гуруҳдан АҚШ ҳамда Уэлс ҳам жой олган. Хўш, Англия бугунги ўйинни қай услубда бошлайди?

Сўнгги хабарларга қараганда, инглизлар устози Гарет Саутгейт Европа чемпионати финалида фойдаланган 11 футболчидан 9 тасини бугунги ўйинга танлаб олади. Ҳимоя чизиғи тўртта футболчидан ташкил топиши айтилган. "Манчестер Юнайтед"да захирага михланган Харри Магуайр бошланғич таркибга кириши кутилмоқда. У "Манчестер Сити" ҳимоячиси Жон Стоунз билан марказий мудофаани ташкил этиб беради. Қанотларда эса "Ньюкасл" вакили Киран Триппьер ва "МЮ"нинг яна бир ўйинчиси Люк Шоу жойлашади.

Ярим ҳимоя асосан ёш талантлардан иборат бўлади. Хусусан, таянч чизиғида Деклан Райс ҳамда Мейсон Моунт ҳаракат қилади. Уларнинг олдида, ўнинчи рақам вазифасини Жюд Беллингем бажариши лозим. Ҳужум чизиғи Евро-2020 каби бўлади. Яъни, Чап қанотда "Челси" ҳужумчиси Рахим Стерлинг тўп тепса, ўнг томонни "Арсенал" вакили Букайо Сака эгаллайди. Сака Фил Фодендан кўра афзал кўрилиши тахмин қилинган. Жамоа сардори бўлган Харри Кейн ҳужум марказидан ўрин олади. Дарвоза эса "Эвертон" посбони Жордан Пикфордга ишониб топширилади. Пикфорд 2018 йилги мундиалда ҳам асосий фигура эди.

Гарет Саутгейт ўз футболчилари ҳақида гапирар экан, Эронга қарши баҳс олдидан тиз чўкиш билан баҳсни бошлашини айтади. "Уч Шерлар" бу одатни "Black Lives Matter" шиори остида ўтказади. Қолаверса, бу Қатарнинг инсон ҳуқуқлари борасидаги ғайриқонуний ишларига жавоб ўлароқ, бажарилади. Бу ҳақида Саутгейтнинг ўзи шундай дейди:
"Биз тиз чўкишга келишиб олдик. Биз шундай қилиш керак деб ҳисоблаймиз. Бу нарса бизнинг жамоа сифатида инсониятга ҳурматимизни ифодалайди. АПЛда бу одат фақат катта ўйинларда амал қилмоқда. Ўйлайманки, Жаҳон чемпионатидан кўра каттароқ турнир йўқ ва биз бутун дунёга ўзимизнинг бирдамлигимиз ва инсониятга бўлган чексиз муҳаббатимизни намойиш этамиз. Барча, айниқса, ёш авлод, инсон ҳуқуқлари ва ҳаёти азиз эканини билиши даркор!".

Эслатиб ўтамиз, Англия ва Эрон ўртасидаги баҳс бугун, Тошкент вақти билан 18:00да старт олади. Ўйинни SPORT TV телеканали орқали жонли эфирда томоша қилиш имконияти мавжуд.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 09:43, 21.11.2022.
Ўқилди: 2064 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ибраҳимович Леаунинг Ўзбекистонга урган голи ҳақида гапирди [6909]

«Реал» Энцо Фернандес учун икки футболчисини беришга тайёр [4806]

Англияда Рэшфорднинг катта молиявий талабларини қондира оладиган клуб топилди [3238]

Моуриньо «Реал» ўйинини қайси юлдуз атрофида қурмоқчи эканлигини аниқлаб олди [3100]

«Барселона» Альварес учун рекорд даражадаги сумма таклиф қилишга тайёр [3100]

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланишини танқид қилди [2612]

ЖЧ-2026да қайси клуб вакиллари энг кўп гол урмоқда? [2245]

Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ футболчиси ЖЧ плей-офф босқичига чиқиш имкониятларини баҳолади [2016]

Месси Аргентина терма жамоасининг навбатдаги ўйинида майдонга тушадими? [1960]

ЖЧ-2026: Туркия 90+8-дақиқадаги гол эвазига АҚШни мағлуб этди, Парагвай ва Австралия ўйинида ҳисоб очилмади [1855]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик