Франция терма жамоаси ва Гладбахнинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Маркус Тюрам январь ойидаги трансфер ойнасида клубини ўзгартиришга яқин турибди.
Инсайдер Николо Скиранинг сўзларига кўра, немис клуби футболчини кейинги ёзда текинга йўқотмаслик учун уни сотишга тайёр.
Журналистнинг фикрича, «Боруссия» Маркус билан 10 миллион евро эвазига хайрлашишга тайёр. Олдинроқ франциялик футболчига «Интер» ва «Бавария»дан қизиқиш борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
2022/2023 йилги мавсумнинг биринчи ярмида Тюрам «Боруссия» сафида 17 та ўйинда қатнашиб, 13 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.