Португалия ЖЧ-2022 гуруҳ босқичида Гана терма жамоасини 3:2 ҳисобида мағлуб этди.
Ушбу учрашувда португалияликларнинг голларидан бирини Жоау Феликс киритди. Шу тариқа, ҳужумчи 23 ёшу 14 кунлигида Португалия терма жамоасининг жаҳон чемпионатларида гол урган иккинчи энг ёш футболчисига айланди.
Португалия терма жамоаси сафида жаҳон чемпионатидаги дебют учрашувида гол урган энг ёш футболчи Криштиану Роналду ҳисобланади. Ҳужумчи 21 ёшу 132 кунлигида 2006 йилги жаҳон чемпионатида Эрон дарвозасига гол урган.
Миллий терма жамоа тарихидаги учинчи натижани Ганага қарши ўйинда гол урган Рафаэль Леау (23 ёшу 167 кун) кўрсатди.