Бугун, 30 июль — олимпиаданинг учинчи кунида 3 нафар спортчимиз беллашувларни ўтказади. Денис Истомин люксембурглик теннисчига қарши 15-кортда ўйин ўтказади.
Раънохон Аманова эса сузишни бошлайди. Фақатгина Наврўз Жўрақобилов медаллар учун курашади. У соат 09:30да, куннинг биринчи баҳсидаёқ татамига чиқади.
Бугун бокснинг 52 ва 81 кг.гача бўлган вазн тоифасида саралаш баҳслари ўтказилади. Аммо қуръага кўра, Жасурбек Латипов ва Элшод Расулов дастлабки босқичдан озод этилишган.
30 июль, душанба. Ўзбекистонлик спортчилар иштирокидаги мусобақалар тақвими
13:30. Дзюдо. 73 кг. Саралаш ва финал. Наврўз Жўрақобилов - След Навобобо (Науру).
14:41. Сузиш. 200 м. эркин усул. Раънохон Аманова. - 30 июль (саралаш)
Теннис, яккалик. (1/16 финал). Денис Истомин - Гиллес Мюллер (Люксембург, АТР рейтингида 56-ўрин)