Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Мундиаллардан четда қолганлар

Баҳо:
+ | -

Яқин Шарқ учун дебют мақомидаги ЖЧ Россия терма жамоасининг иштирокисиз ўтмоқда. ФИФА бу терма жамоанинг мундиалда қатнашишига рухсат бермади

Бу ЖЧлари тарихидаги дастлабки тақиқ эмас. «СЭ»нинг қуйидаги материали футболга дахли бўлмаган сабаблар туфайли турнирда қатнаша олмаган терма жамоалар ҳақида.

Испания ва ЖЧ-1938

Испания ФИФАнинг тақиқига биноан ЖЧдан четда қолган дастлабки терма жамоа бўлди. Францияда бўлиб ўтган турнир эса Иккинчи жаҳон урушидан аввалги сўнгги мундиал бўлди. 1938 йилда Испанияда фуқаролар уруши бошланган ва 1 йилдан кейин ниҳоясига етганди. ЖЧ-1938 футбол тарихидан ўзига хос мундиал сифатида жой олди:

1)  унда ҳаммаси бўлиб 15та терма жамоа иштирок этди (Австрия Германия таркибига қўшиб олгани боис, у Швецияга қарши майдонга туша олмади;

2)  Жанубий Америка терма жамоалари ЖЧга бойкот эълон қилдилар (Бразилия ва Куба бундан мустасно);

3)  Навбатдаги мундиал 12 йилдан кейин, 1950 йилда бўлиб ўтди.


Германия ва Япония - ЖЧ-1950

ФИФА Иккинчи жаҳон урушида этганликлари учун Германия ва Японияни 1950 йил мундиалидан четлатганди. Ҳарбий можаро туфайли 1942 ва 1946 йилларда ЖЧлари ўтказилмади. Эътиборли жиҳати шундаки, Бразилия мундиалида қатнашмаганликлари учун ФИФА Италия ва Австрия терма жамоаларини жазоламади. Немислар кейинги ЖЧда иштирок этишди, японлар эса 1988 йилга қадар мундиаллардан четда қолдилар.


ЖАР, Конго, Филиппин ва  Гватемала - ЖЧ-1966

1963 йилда ФИФА ЖАРни аъзолик ҳуқуқидан маҳрум этганди. Бунга мамлакатдаги апартеид тузуми сабаб бўлганди. Англия мундиалида ҳам Африка вакили иштирок этмади. Шунингдек, яна 3 мамлакат - Филиппин (бадал пулини тўламагани учун), Конго (аризани ўз вақтида жўнатмагани учун) ва Гватемала (белгиланган муддатда тайёр бўлмаган учун) терма жамоалари турнирда қатнаша олмадилар. ЖЧ-1966 мусобақа мезбонлари - инглизларнинг ғалабаси билан ниҳоясига етди. Ана шу муваффақият футбол ихтирочилари учун ҳамон ягона бўлиб қолмоқда.


Собиқ Иттифоқ - ЖЧ-1974 саралаши

СССР терма жамоаси 1974 йилдаги ЖЧнинг саралаш учрашувидан дисквалификация қилинган. Ўшанда собиқ Иттифоқ терма жамоасига мундиалнинг финал босқичи йўлланмаси учун Чилига қарши жавоб учрашувида техник мағлубият эълон қилинган. Жамоаларнинг Москвада бўлиб ўтган дастлабки беллашувида ҳисоб очилмаганди.

Жавоб учрашувидан 1 ой аввал Чилида Аугусто Пиночет раҳбарлигида ҳарбий тўнтариш амалга оширилган, учрашувга мўлжалланган «Насьональ» стадиони қамоқхонага айлантирилганди. СССР терма жамоаси ўйинни нейтрал майдонга кўчиришга уриниб кўрди, лекин ФИФА билан ижобий ечимни топа олмади.


Эрон - ЖЧ-1986

Ироққа қарши уруш бошланганидан кейин 1986 йилга қадар ФИФА Эронни ЖЧларидан маҳрум этди. Лекин Ироқ саралаш беллашувларида қатнашишни давом эттирди, ҳатто финал босқичига чиқишни ҳам уддалади. Маълумки, бу 2 мамлакат ўртасидаги ҳарбий можаро Ироқнинг Эрон ҳудудига бостириб кириши билан бошланганди.

Мексикадаги 1986 йил мундиалида илк марта мухлислар жамоани қўллаб-қувватлайдиган «тўлқин»ни намойиш этдилар, афсонавий Диего Марадонанинг «илоҳий қўл» ёрдамида амалга оширган голи эса тарихий воқеа сифатида эътироф этилди.

Чили ва Мексика - ЖЧ-1990

Италия мезбонлигида ўтган мундиал Чили терма жамоасининг иштирокисиз ўтди. Чунки турнирнинг саралаш босқичи доирасидаги Бразилияга қарши баҳсда (2:0) Чили дарвозабони Роберто Рохас муғамбирлик ишлатиб, майдонга ётиб олган ва майдонни тарк этганди. Ўша паллада бразилиялик мухлислар пиротехника воситаларидан фойдаланишгани оқибатида жарима майдончаси тутун билан қопланган, Розмари де Мело исмли мухлиса ҳатто «ракетница» отишга ҳам журъат этганди. Вазиятдан фойдаланган дарвозабон қўлқопи ичидан олмосни олиб, пешонасини кесган ва ётиб олганди.

Ўйиндан кейин Чили ғалабани даъво қилди. Бироқ суриштирув ишларидан кейин Рохаснинг айёрлиги исботлангач, уни футболдан умрбод дисквалификация қилишди, жамоани эса ЖЧда қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум этишди.

Мексика терма жамоаси иккинчи жабрдийдага айланди. Аввалги мундиал мезбони ёшлар терма жамоасидаги қалбакилик учун жазоланди. Маълум бўлишича, мутасаддилар бир нафар футболчининг ҳақиқий ёшини яширганлар, жазони эса асосий жамоа олган.


Ливия ва Югославия - ЖЧ-1994

Югославия терма жамоаси халқаро санкциялар туфайли АҚШ мундиалининг саралаш мусобақаларида иштирок эта олмаган - ўша пайтда унинг ҳудудида уруш бўлаётганди.

Ливия терма жамоаси ҳам шунга ўхшаш вазиятга тушиб қолганди. Бу мамлакат Американинг терроризм ҳомийлари рўйхатидан жой олгани сабабли, ЖЧдан маҳрум этилган.


Бруней ва ЖЧ-2014

Бу терма жамоанинг Бразилиядаги ЖЧдан четда қолишига мамлакат ҳукуматининг миллий ФФ ишларига аралашуви сабаб бўлди. 2008 йилда Бруней ҳукумати барча раҳбарларни истеъфога чиқариб, янги номзодларни тайинлаган, 2009 йилда ФИФА уни аъзолик ҳуқуқидан маҳрум этганди.

 А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:30, 27.11.2022.
Ўқилди: 2154 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.