Гана терма жамоаси ҳимоячиси Моҳаммед Салису терма жамоа тарихига кирди.
ЖЧ-2022 2-туридан ўрин олган Жанубий Кореяга қарши ўйинда (3:2) Салису 24-дақиқада гол уриб, ўйинда ҳисобни очди. Opta хабарига кўра, у Гана терма жамоаси тарихида жаҳон чемпионатида гол урган биринчи ҳимоячи бўлди.