Кириш Регистрация
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана
04/07 22:00 Канада 0-3 Марокаш
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия - Норвегия
06/07 05:00 Мексика - Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания

Қаҳрамон Асланов Бразилия ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

Бразилия икки турдан сўнг 6 очко олган икки жамоага айланди. Тите босимлардан ҳоли, ажойиб муҳитдаги, футболга оч жамоа тузган.

Биласизми, энг эътиборли жиҳат нимада? Айтишларича, футболчилар дастлабки 10 гол учун нишонлаш рақсларини ҳам тайёрлаб қўйишган экан. Гапни қаранг, «дастлабки 10», яъни унданам кўп уришмоқчи. Аммо қизиқ тарафи, жамоа ўйини қараганингизда, шундай катта гапларга хос пижонликни, ортиқча карнавалча кайфиятни ҳам кўрмайсиз. Ўйин охиригача диққат жамланган ҳолда, мураббий кўрсатмалари, тартиб йўқолиб қолмаяпти.

Неймар, Винисиус, Ришарлисон, Антони, Жезус, Рафинья кабиларни бир ерга йиғиб, фақат майдон ташқарисида ва гол нишонлаётганда байрамона, бошқа пайт жиддий ўйнашга ўргатиш осон иш эмас.

Масалан, Бразилия ўйиннинг қайси палласида бўлсаям, биринчи голни урса, «бўлди, ютди» деб юборяпсизми, сиз ҳам? Бу жамоанинг қанақадир кучли ҳимояга эга эканидан ёки ўйинни яхши ўлдиришидан эмас, аксинча, фақат Бразилия ҳар икки ўйинининг ҳар дақиқасини ўз назоратида ўтказди. Гол урган сари эса, янада кучая борди.

Ҳар сафар турнир давомида ўз мухлисларини, бошқаларнинг симпатиясини кўпайтириб борадиган жамоалар бўлади.

Мен ушбу мундиал бошида бирор жамоага мухлис эмасдим...

Қаҳрамон Асланов.

Манба: https://t.me/aslanov_futbol
Киритилди: 23:20, 28.11.2022.
Ўқилди: 3536 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Илгиз Танташевнинг Франция — Парагвай учрашувидаги ҳакамлиги халқаро нашрлар томонидан танқид қилинди [7911]

Фабио Каннаваро ЖЧ-2026дан кейин Италияда нималар билан шуғулланаётганини кўрсатди (фото) [7264]

Расман: Элдор Шомуродов «Башакшеҳир» билан янги шартнома имзолади [4358]

Мбаппе футбол тарихида ҳеч ким эриша олмаган ЖЧ рекордини ўрнатди [3847]

ЖЧ-2026. Марокаш Канадани йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга чиқди [2621]

Левченко Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026да ғалабани қўлдан чиқариши сабабини тушунтирди [2608]

Маҳрез терма жамоадан кетганидан бор-йўғи бир кун ўтиб ўз клубини ҳам тарк этди [2262]

Возинья Месси билан ўйиндан кейин нималар ҳақида суҳбатлашганини айтди [2055]

Винисиус «Реал»даги келажаги борасида бир қарорга келди [2002]

«Барселона» «Челси» ва «Манчестер Сити»нинг таклифига рад жавобини берди [1796]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик