ФИФА Криштиану Роналду Уругвайга қарши баҳсдаги биринчи голни урмаганини тасдиқлади.
Ўйин тўпига ўрнатилган датчик маълумотлари португалиялик ҳужумчи биринчи голга тўпга тегмаганлигини кўрсатди, дея хабар беради ESPN нашри ФИФА ва Жаҳон Чемпионати учун махсус тўп ишлаб чиқарувчи adidas’га таяниб.
«Adidas технологияси туфайли Роналду биринчи голга тўпга тегмаганини аниқ айтишимиз мумкин.
Ўша пайтда тўпга ташқи куч таъсир ўтказмаган. Бу бизнинг ўлчовларимизда ўзгаришларнинг йўқлиги билан изоҳланмоқда. Тўп ичига ўрнатилган 500 герц частотали IMU сенсори бу таҳлилда жуда аниқ таҳлил қилиш имконини беради», — дейилади ФИФА баёнотида.
ЖЧ-2022да фойдаланилаётган ҳар бир тўпда худди шундай датчиклар ўрнатилган. Бу технология ўйиндан ташқари ҳолатларни аниқлашда, ноаниқ тўпга тегинишларни аниқлашга ёрдам беради.
54-дақиқада Португалия ҳисобни очди. Дастлаб гол ҳужумчи Криштиану Роналду ҳисобига ёзилди. Кейинчалик эса 37 ёшли футболчи тўпга тегмагани аниқланди ва гол Бруну Фернандешга ёзилди.
Аввалроқ Португалия футбол федерацияси ФИФАга Роналду биринчи голни урганини тасдиқловчи далилларни юборишга қарор қилгани хабар қилинганди.