Кириш Регистрация
04/11 00:45 Интер 1-0 Венеция
04/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-1 Бетис
04/11 19:00 Ал-Васл 1-1 Ас-Садд
04/11 21:00 Ал-Аҳли (СА) 5-1 Аш-Шорта
04/11 21:00 Персеполис 1-1 Ал-Ғарафа
04/11 22:30 Эмполи 1-0 Комо
04/11 22:30 Парма 0-1 Женоа
04/11 23:00 Ал-Ҳилол 3-0 Истиқлол
05/11 00:45 Лацио 2-1 Кальяри
05/11 01:00 Сельта 1-0 Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм 2-1 Брентфорд
05/11 13:00 Сентрэл Кост - Шангхай Шенхуа
05/11 15:00 Кавасаки Фронтале - Шангхай Порт
05/11 15:00 Виссел Кобе - Квангжу
05/11 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим - Ульсан Хёндэ
05/11 19:00 Пахтакор - Ар-Райян
05/11 23:00 Ан-Наср (СА) - Ал-Айн

Қатарга 1500 "ажнабий" мухлислар қаердан келганди?

Баҳо:
+ | -

Қатардаги Жаҳон чемпионатининг гуруҳ баҳcлари ўз якунига етишга яқин турибди. Бугундан гуруҳ баҳсларининг 3 тури старт олади. Мезбонларнинг ўзи турнирни гуруҳ босқичида тарк этган тарихдаги илк терма жамоага айланди. Аммо қатарлик футболчиларнинг "эшикни қаттиқ ёпиб" чиқиб кетиш имконияти мавжуд. Улар 3 турни А гуруҳининг энг кучли жамоаси бўлган Нидерландияга қарши ўтказади. Шовқинли, эҳтиросларга бой бўлган бир гуруҳ мухлислар яна ўша, олдига "Қатар" деб ёзилган жигарранг либослар билан стадионнинг бир секторини тўлдириб ўтиради.


"New York Times" нашрининг иддао қилишича, ушбу мухлислар ўзга мамлакатлардан, маълум миқдордаги ҳақ эвазига олиб келиниб, ўша атмосферани яратиш учун вазифалантирилган. Уларнинг сони тахминан 1500 атрофида. Йўлланган мухлислар Ливан, Сурия, Миср ва Жазоир давлатларидан таклиф этилган бўлиб, улар учун Қатарда текин жой, озиқ-овқат ва ўйин чипталари кафолатланган. Шунингдек, уларга кўрсатган "хизматлари" учун маош ҳам берилади. Нашрнинг қайд этишича, ушбу мухлислар октябрь ойининг ўрталарида Қатарга келган. Улар бир ой мобайнида куй-қўшиқни қандай куйлаш ва мамлакат миллий мадҳиясини айтишни машқ (репитиция) қилишган. Ўша мухлислардан бири, асли ливанлик бўлган (исми яширилган) фан клуб аъзосининг сўзларига кўра, пул бу ерда асосий рол ўйнамайди.

У шундай дейди: "Биласизми, биз араб мамлакатларидан бирини қўллаб-қувватлашни бурчимиз деб биламиз. Бизнинг тилимиз, динимиз ва маданиятимиз бир. Бу ерда эса ана шу нарсаларни улашмоқдамиз. Дунёга ўзгача кайфият намойиш этишни ният қилганмиз. Жамоамиз ютиши ёки мағлуб бўлишидан қатъий назар, биз ўз суюклиларимизни охиригача қўллаймиз".

Қатар Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш ҳуқуқини ютиб олганидан бери 14 йил ўтди. Бу вақт давомида кўпчилик томонидан Қатар томон танқид тошлари отилганди. Шундай масалалардан бири қатарликларнинг футболга мухлислик қилиш маданиятининг йўқлиги эди. Йўлланган мухлислар воқеаси эса ушбу танқидларнинг асосли эканини англатади.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 20:17, 29.11.2022.
Ўқилди: 2436 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.