Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

АПЛ. Англия чемпионатининг энг омадли футболчиларини баҳолаймиз

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигасида Тьерри Анри, Эрик Кантона ва Муҳаммад Салоҳ каби фантастик футболчилар ҳаракат қилганидан хабарингиз бор. Лекин уларнинг ҳеч бири очколар борасида мақтана олмайди. Қуйида АПЛнинг 1992 йилдан бери ҳар бир ўйинда ўртача очко борасида энг яхши натижа эгаларини баҳолаб чиқамиз.


10. Илкай Гюндоган - 2,37 очко

Гюндоган Гвардиоланинг 2016 йилда амалга оширган энг биринчи харидларидан эди. У ҳозирга қадар 169 та АПЛ баҳсида иштирок этган ва бир ўйинда ўртача 2,37 очкога эга чиққан.

9. Эдерсон - 2,39 очко

Ушбу рўйхатдаги ягона дарвозабон бу "Манчестер Сити" вакили Эдерсондир. Эдерсон 2017 йилда "Бенфика"дан 35 миллион фунтга сотиб олинганди. У ҳозирга қадар 4 марта инглиз тожини қўлга киритди.

8. Рубен Диаш - 2,40 очко

АПЛдаги энг яхши ҳимоячилардан бири Диаш, ўз жамоасида Компанининг ўрнини тўлдирди. Бу бекорга эмас. Чунки у майдонга тушган баҳсларда Диаш жамоаси максимум очко олади.

7. Лерой Сане - 2,41 очко

Сане Англияда унутилган юлдузга айланди. Аммо у бир пайтлар "Манчестер Сити" қанотини ёндирарди. У 77 та АПЛ баҳсида 18 та гол урган ва кетма-кет АПЛ чемпионига айланган.

6. Габриэль Жезус - 2,42 очко

Жезус 2016 йилда "Манчестер Сити"га 27 миллион фунт эвазига олиб келинганди. Бразилия терма жамоаси аъзоси Гвардиола жамоаси билан бир мавсумда 100 очко жамғаришга эришган. У 100 та АПЛ баҳсида атиги 12 марта мағлуб бўлган холос.

5. Фил Фоден - 2,45 очко

Фоден ҳозир Англия билан Жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда. У Гвардиоланинг ишонган футболчиларидан бири саналади. Ёш бўлишига қарамай, Фоден 3 марта Англия чемпиони бўлишга муваффақ бўлган.

4. Наби Кейта - 2,49 очко

"Ливерпуль" Кейтага 2018 йили 48 миллион фунт сарфлаган эди. Ҳозирга қадар африкалик футболчи АПЛда 70 дан ортиқ ўйин ўтказди. Унинг иштирокидаги баҳсларда жамоаси ўртача 2,49 очко ишлаган.

3. Олександр Зинченко - 2,49 очко

"Манчестер Сити"даги фаолияти тугагач, украиналик футболчи "Арсенал"га келди. Унинг майдонда бўлиши кўп ҳолларда ғалабани кафолатлаган. Лондонда ҳам шундай бўлмоқда.

2. Эмерик Ляпорт ‐ 2,53 очко

2018 йилда 57 миллион фунт эвазига Ляпорт сотиб олинади. У Гвардиолага мустаҳкам ҳимоя қуриб берди. Унинг ўртача натижаси 5,53 га тенг. Бу эса айни дамдаги АПЛ футболчилари ичида энг яхши кўрсаткичдир.

1. Арьен Роббен - 2,58 очко

Ҳа, нидерландияликнинг энг яхши даври, балки "Бавария" билан кечгандир. Аммо Роббен "Челси" сафида ҳам фантастик ҳаракат қилган. Унинг 2004-2007 йиллар оралиғидаги фаолияти жуда ҳам маҳсулдор эди. Шу сабаб, у тушган ўйинларнинг деярли барчаси "Челси" фойдасига ҳал бўларди.

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: football365.com
Киритилди: 20:28, 30.11.2022.
Ўқилди: 2168 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Барселона» янги трансферлар учун уч нафар футболчисини сотиб юборишга тайёр [3512]

«Ан-Наср» Пеп Гвардиолага даҳшатли шартнома таклиф қилишга тайёр [3360]

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото) [2466]

«Шу жиҳат устида ишлаши керак». Таҳлилчи Абдуқодир Ҳусановнинг камчилигини айтди (видео) [2425]

Ханси Флик Рэшфорд ва Канселу борасида бир тўхтамга келди [2390]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [2017]

«Ман Сити» мухлислари чемпионлик қўлдан чиққанидан сўнг Гвардиолага мурожаат қилишди [1710]

«Сити»нинг очко йўқотишидан сўнг «Арсенал» базасида ҳақиқий байрам бошланди (видео) [1684]

Жозе Моуриньо «Реал» таркибини кучайтирмоқчи: У клуб трансферларини тўлиқ назорат қилади [1635]

Жозе Моуриньо «Реал»да Карвахалга ўринбосар топди [1612]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик