Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси Гарри Линекер Аргентинанинг Польшага (2:0) қарши ўйинидан сўнг, ҳужумчи Лионель Мессининг ўйинини томоша қилишдан завқланишини тан олди. Ушбу учрашувда ҳужумчи пенальтини аниқ амалга ошира олмади.
“Мессини жонли равишда томоша қилиш нақадар завқли. Тезлашув аввалгидек бўлмаса ҳам, у бошқа даражада. У қувонч келтиради ”, деб ёзди Линекер ижтимоий тармоқда.