“Милан” ярим ҳимоячиси Исмоил Беннасер Лондоннинг икки топ-клуби томонидан нишонга олинган. Асли жазоирлик француз "Челси" ва "Арсенал"нинг радарида, деб хабар беради Calciomercato.
Иккала клуб ҳам футболчининг шартномаси билан боғлиқ вазиятни фаол кузатмоқда. Эслатиб ўтамиз, "Милан" ҳалигача ярим ҳимоячи билан 2024 йилнинг ёзида тугайдиган шартномани узайтира олмади.
Куни кеча Беннасерга Англиянинг бошқа клуби - "Ливерпуль" ҳам қизиқаётгани ҳақида миш-мишлар тарқалди, у ҳам келаси ёзда трансфер учун курашишга қарши эмас.