Бизнинг "ўзига хос" чемпионатимизда футболчиларни у жамодан бу жамоага бетўхтов ўтишларига деярли ўрганиб қолдик. Бир қарасанг “Андижон”да, яна бир қарсанг “Насаф”да кейин эса бошқасида...
Мавсум бошида Шишеловни “Андижон”га келганини эшитиб тўғриси жуда кўплаб андижонлик футбол шайдолари хурсанд бўлган эдилар. Бу хурсандчилликка ўлароқ Шишелов ҳам ўз тажрибасини ишга солиб тартибли ўйин намойиш қила бошлади.
Қарангки, биринчи давра якунланмасдан туриб Володяга бир қанча клублардан таклиф тушганини эшитиб бошланишига хурсанд бўлдик. Лекин, Володяни бундай тарзда жамоани тарк этади, деб ҳеч бир андижонлик ўйламаганди.
Ўйлаб кўринг клуб бир ўйинчини умид билан жамоага олиб келса, уни асосий таркибга киритиб, ўйнашга имкон берса, ўйинчи хам имкон қадар ўйнаб ўйини очилиб, оби-тобига етганда бошка клубга ўтиб кетса... Нима бизни “Андижон” тажриба майдоними, ёки ўзини реклама қилиш учун воситачи жамоами?.... Хўш нега ўша клубларимиз “Андижон” тўпурарини олдинроқ таклиф қилишмади.
Владимр Шишелов “Андижон”га келганида “мавсум охиригача клубда бўлишини”, таъкидлаб бу ерда уни барча нарсалар қониқтираётганини, айтган эди. У фақатгина Россия клубларидан таклиф тушсагина кетишини таъкидлаб, барча андижонликларни хурсанд қилган эди. Бу сўзларни хурматли Аверъянов хам матбуот анжуманларида бир неча бор гапириб ўтган эди.
Бугун “Андижон”нинг собиқ ўйинчиси “Насаф”да, биз андижонликлар унга кейинги ўйинларида омад тилаб қоламиз. Лекин бизга бундай эрта келиб эрта кетадиган ўйинчилар керак эмас. Ундан кўра маҳаллий ёшларимиз ўйнасин! Ҳар қалай бугун келиб, эртага хайрни ҳам насия қиладиган ўйинчидан кўра ўзимизни чапани, белида белбоғи бор, Андижонни ошини еб катта бўлган андижонлик ёшлардан қўймасин....
Хайрулло ВАСИЕВ