Каталониянинг "Барселона" клуби ҳимоячи Рональд Араухо 31 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Эспаньол"га қарши ўйинда тикланишига умид қилмоқда. Мundo Deportivo хабарига кўра, футболчи тикланиш курсини давом эттириш учун душанба ёки сешанба куни жамоа машғулот базасига қайтади.
Эслатиб ўтамиз, Уругвай терма жамоаси бош мураббийи Диего Алонсо футболчи жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлмаган бўлса-да, Араухони Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати учун сўнгги аризасига киритган эди. Натижада Рональд жаҳон чемпионатида бирорта ҳам ўйин ўтказмади, Уругвай эса гуруҳ босқичида турнирдан чикиб кетди.