Нидерландия терма жамоаси ҳимоячиси Дензел Дюмфрис ЖЧ-2022 1/8 финалида АҚШга қарши ўйинда (3:1) жамоанинг ўйинини юқори баҳолади.
"Бизда жуда кучли жамоа бор ва биз гуруҳ босқичидагидан яхшироқ ўйнашимиз мумкинлигини билардик. Танқидни тушунаман, лекин бугун биз анча юқори ўйин намойиш этишимизни кўрсатдик. Биз тўпни яхши назорат қилишимизни кўрсатдик. Биз ҳам худди шундай руҳда давом этишимиз керак", - деди Дюмфрис Marca билан суҳбатда.
Шунингдек, 26 ёшли футболчи АҚШга қарши ўйинда гол ургани ва иккита голли узатма бергани ҳақида фикр билдирди.
"Ҳа, бу Нидерландия терма жамоасидаги энг яхши ўйинларимдан бири бўлди, лекин энг муҳими биз ғалаба қозондик. Мен ҳисса қўшганимдан хурсандман. Премьер-лигага ўтмоқчиманми? Мени ўйлаётган ягона нарса – терма жамоа. Мен "Интер"дек катта клубда ўйнайман ва бундан жуда фахрланаман. Мен бошқа ҳеч нарса ҳақида ўйламайман, - деди Дюмфрис.
ЖЧ-2022 чорак финалида Нидерландия терма жамоаси Аргентина - Австралия учрашуви ғолиби билан ўйнайди.