ЖЧ-2022 чорак финалининг илк иштирокчилари билан танишдик: Нидерландия Дензел Дамфрис (гол ва иккита пас) туфайли АҚШдан устун келди, Аргентина Лионель Месси ва Ҳулиан Алвареснинг голлари эвазига Австралияни мағлуб этди.
Энди Нидерландия ва Аргентина терма жамоалари Қатар ярим финали учун ўзаро баҳс олиб боришади.
Учрашув қачон ва қаерда?
Нидерландия - Аргентина ўйини 9 декабрь (жума) куни соат 00:00да ушбу жуфтлик ғолиби билан ярим финал ва финал учрашувлари бўлиб ўтадиган «Лусаил» стадионида бўлиб ўтади.
Бу жуфтлик ғолиби катта эҳтимол Бразилияга қарши баҳс олиб боради – агар пентакампионлар Жанубий Кореяни енгиб, кейин эса Япония/Хорватия ғолибидан устун келса, 1/2 финалга чиқади.
Нидерландияликлар ва аргентиналиклар дам олиш учун етарлича вақтга эга бўлишади: тўлиқ беш кун.
Ўзаро ўйинлар тарихи
Ушбу жуфтлик жаҳон чемпионатларида кўп тўқнаш келишган. Бу олтинчи учрашув бўлади.
ЖЧ-1974: Кройфф ва Миҳелс жамоасининг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси. Голландия(ўша пайтда Нидерландия эмас эди) осонликча ғалаба қозонди: 12-дақиқадаёқ Ёхан Кройфф гол урди ва якунда дублга эришди, Руд Крол ва Жонни Реплар эса ўз ҳисобига биттадан гол ёзиб қўйди. Ўша пайтда "лолалар юрти" мураббийи Ринус Миҳелс эди.
ЖЧ-1978: Аргентинанинг ўз уйидаги ғалабаси. Тўрт йил ўтгач, уларнинг йўллари бутунлай бошқача шароитларда кесишди: Буэнос-Айресдаги Монументал финалида. Биринчи бўлимда аргентиналиклар ҳисобда олдинга чиқиб олишди, голландлар якунда ҳисобни тенглаштиришди, бироқ мезбонлар қўшимча дақиқаларда иккита гол уриб, олтин медални ўзлариники қилишди. Ўша ўйинда Марио Кемпес дублга эришди, Даниел Бертони эса битта голга муаллифлик қилди. Айнан ўша пайтда Алберто Тарантини эркин агент сифатида жаҳонда тенгсиз бўлган илк футболчи бўлганди(Роналду Тарантини каби натижа кўрсатиши мумкин).
ЖЧ-1998: Бергкампнинг ажойиб ғалаба голи билан ёдда қолган чорак финал. Деннис Бергкамп сўнгги дақиқаларда Голландияга ғалаба келтирган голга муаллифлик қилган эди. Қолаверса, у Патрик Клюйвертнинг дастлабки голига ассистентлик қилганди ҳам. Ўшанда голландлар ярим финалда Бразилияга пенальтилар сериясида мағлуб бўлган.
ЖЧ-2006: Мессининг биринчи жаҳон чемпионати. Гуруҳ босқичининг 3-турига келиб, иккала жамоа ҳам плей-оффга чиққани малум бўлди, уларнинг ўзаро баҳси 0:0 ҳисобида якунланди.
ЖЧ-2014: Пенальтилар сериясида Аргентина ғалаба қозонган. Бразилияда бўлиб ўтган 1/2 финалдан Германиянинг мезбонларни шармандали ҳисобда мағлуб этганини анча яхши эслаймиз, чунки нариги ярим финалда жамоалар на асосий, на қўшимча таймда гол уришди. Ўйиндан кейинги "футбол лотореяси"да аргентиналиклар тўртта гол урган бўлса бўлса, голландлар икки бор хатоликка йўл қўйди. Шу тариқа Месси орзуси сари навбатдаги қадамни ташлади, аммо финалда нима бўлганини кўргандик.