Ҳужумчи Харри Кейн Англия терма жамоасининг йирик турнирлардаги энг яхши тўпурарига айланди.
Англия терма жамоаси сардори ЖЧ-2022 1/8 финалида Сенегалга (3:0) гол урди. Умуман олганда, бу унинг жаҳон ва Европа чемпионатларидаги 11-голидир.
Жаҳон чемпионатида "Тоттенхэм" футболчиси 7 та гол урган - бу жамоа тарихидаги иккинчи натижа. Гари Линекер 10 та гол билан пешқадам. Еврода эса Кейн ҳисобида 4 та гол бор.