Жюль Кунде ЖЧ-2022 ўйинига нима учун бўйнига занжир билан кирганини тушунтирди.
Франциялик ҳимоячи ЖЧ-2022 1/8 финалида Польшага қарши ўйинда (3:1) 41 дақиқа бўйнида занжир билан ўйнади, ҳакам уни сезиб қолиб олиб ташлашга мажбур қилди.
“Учрашув пайтида занжир тақишга рухсат этилмаганини унутибман. Бу бошқа такрорланмайди”, - деди “Барселона” футболчиси.