Филипп Фоден Жуд Беллингем дунёнинг энг яхши ярим ҳимоячисига айланишига ишонади.
“Мен уни кўп мақташни хоҳламайман, чунки у ҳали ёш, лекин Жуд мен кўрган энг қобилиятли футболчилардан бири.
Унинг ўйинида ҳеч қандай камчилик кўрмаяпман, унда ҳамма нарса бор. Ишончим комилки, у, албатта, дунёнинг энг яхши ярим ҳимоячисига айланади”, - деди англиялик ярим ҳимоячи ITV Sport телеканалига.