Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

«Насаф»га Ўйин қоидалари бўйича семинар ўтилади

Баҳо:
+ | -

"Ўйин қоидалари-2012/2013"га киритилган ўзгаришлар ва уларни амалга қўллашда юзага келиши мумкин бўлган тушунарсиз ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, "Насаф" футбол клуби ўз футболчиларига бир кунлик семинар ўтказиб беришни сўраб ЎФФ Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармасига мурожаат қилди.

Ушбу семинардан асосий мақсад Ўйин қоидаларининг асосларини ўрганиш ва такрорлаш, шунингдек Ўзбекистон чемпионати ва халқаро ўйинларда учраб турадиган вазиятлар бўйича мухим ҳолатларни муҳокама қилишдан иборат.
 
Ушбу семинар жамоаларга фойдали бўлиб, ўйинчилар ва мураббийлар қоидалар тўғри тушунишга ёрдам беради. Натижада ўйиннинг томошабоплиги ортади, футболчиларнинг ҳакамлар томонидан интизомий жазога тортилишини камайтиради (ҳам Ўзбекистон чемпионати, ҳам халқаро ўйинларда).

Семинарда ФИФА ва ОФКнинг энг яхги материалларидан фойдаланилади. У ўз ичига қуйидаги мавзуларни олади:
• Рақибга оёқ билан зарба бериш учун жазо;
• Рақибга қўл билан зарба бериш учун жазо;
• Ўйинчини ушлаб қолиш;
• Симуляция;
• Норозилик билдириш;
• Тўпга қўл билан ўйнаш;
• Ўйиндан ташқари ҳолат;
• Ўйиннинг давом этишига қаршилик қилиш;
• Стандарт вазиятларда керакли масофани сақлаш;
• Рақибни яққол гол уриш имкониятидан (ёки гол уришдан) маҳрум қилиш;
• Ўйинчиларнинг экипировкаси;
• Расмий шахсларнинг  техник зонада ўзларини тутишлари.

Семинарни ОФК инструктори Фарҳод Абдуллаев олиб боради.

Манба: www.uzreferee.com

Ўз жамоасига ана шундай семинар ўтказилишини истаган клублар ЎФФ Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармасига хат билан мурожаат қилишлари мумкин.

Киритилди: 08:59, 02.08.2012.
Ўқилди: 4655 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.