Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Янги лицензиялаш мавсуми январ ойидан старт олади

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ОСИЁ

ОФК назорати остида ҳар йили профессионал футбол клубларини лицензиялаш жараёни ўтказилади. Ундан кўзланган асосий мақсад – футбол клубларининг профессионал мақомга мос иш юритишини таъминлаш, клублар инфратузилмасини яхшилаб бориш саналади.

ЎзПФЛ бу борада ОФК билан кенг мулоқотга киришаётгани, лицензиялаш жараёнига жиддий аҳамият бераётгани маълум. Ўзбекистон юқори дивизион билан биргаликда иккинчи даражали мусобақа клубларини ҳам лицензиялашдан ўтказадиган қитъанинг кам сонли мамлакатлардан бири саналади. Ҳаракатлар самара бераётганини эътироф этиш даркор.

2023-йилдан ОФК клублар мусобақаларини куз-баҳор даврида ўтказади. Шундан келиб чиқиб, лицензиялаш жараёни муддатларига ҳам ўзгартиришлар киритилди. Илгари октябрда якуний натижалар эълон қилинган бўлса, эндиликда ОФК лицензиясини қўлга киритган клублар номи май ойида маълум бўлади.

Ўз-ўзидан 2023-йилнинг январ ойидан лицензиялаш жараёнлари старт олади. Унда Суперлига ҳамда Про лига иштирокчи жамоалари қатнашади. Клублар январь ва февраль ойларида спорт, инфратузилма, персонал (ишчи-ходимлар ва мураббийлар) ҳамда ҳуқуқий мезонлар бўйича ҳужжатлар тўпламини AFC CLAS онлайн платформасига юклайди. Март ва апрел ойларида эса молиявий мезон бўйича ҳужжатлар тақдим этилади. Май ойи сўнггида лицензиялаш натижалари маълум бўлади.

Маълумот учун, ушбу лицензиялаш 2023-йилнинг август ойида старт оладиган Чемпионлар лигаси янги мавсумида иштирок этувчи клублар учун муҳим аҳамият касб этади. Чунки қитъа футбол уюшмаси айнан лицензиялаш натижаларига кўра ОФК лицензиясини қўлга киритган клубларгагина мусобақада қатнашишга рухсат беради. Шундан келиб чиқиб, АГМК, “Пахтакор”, “Насаф” ва “Навбаҳор” Чемпионлар лигасида тўп суриши учун лицензия қўлга киритилиши шарт.

Манба: PFL.UZ
Киритилди: 21:15, 05.12.2022.
Ўқилди: 1583 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.