Ҳозирда "Фламенго" клубида ўйнаётган чилилик ярим ҳимоячи Артуро Видаль жаҳон чемпионатида қатнаша олмаганидан хафа, аммо 2026 йилда ўйнашга умид қилмоқда. Шундан сўнг, у Чили терма жамоасига мураббийга айланади.
"Жаҳон чемпионатига чиқа олмаганимиз учун бизни қаттиқ танқид қилишади. Аммо танқидчилар шуни ёдда тутишлари керакки, биз Америка кубогини икки марта ютганмиз. Аргентиналиклар бир ярим йилдан бери ғалабаларини нишонлашмоқда, бу муҳим турнир. 10-12 нафар футболчидан иборат терма жамоанинг таянчи анчадан бери шаклланган, жамоада янги қон йўқ. Биз муваффақиятсизликка учрадик, лекин мен 2026 йилги жаҳон чемпионатига чиқмоқчиман, мен 35 ёшдаман, кўпроқ ўйнай оламан. Кейин эса Чили терма жамоасига мураббий бўлишни кутяпман", - деди Видаль ITASportPress билан суҳбатда.