"Астон Вилла" бош мураббийи Унаи Эмери ярим ҳимоячи Филиппе Коутиньони январь ойида жамоани тарк этишига қарши эмас, дея хабар беради Daily Mail.
"Вилла"да Стивен Жеррард ўрнига келган Эмери Коутиноьни клубда сақлаб қолиш ниятида эмас, аммо бирмингемликлар Филиппени фақат доимий трансферга қўйиб юборишга тайёр.
30 ёшли бразилиялик футболчи жорий мавсумда "Вилла" сафида 13 ўйинда иштирок этди.
Унинг клуб билан шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг нархини 18 миллион еврога баҳоламоқда.