"Атлетико Мадрид" ҳужумчиси Жоау Фелиш январь ойидаги трансфер ойнасида янги жамоага ўтиши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.
"Мен бутун диққатимни жаҳон чемпионатига қаратганман. Агентим хоҳласа ҳам мени чалғитмайди ва нима бўлишини айтмайди. Мен диққатимни жамлаб, жаҳон чемпионатини яхши ўтказишим керак”, — дея ижтимоий тармоқларда Фелиш сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо.
Аввалроқ, Фелиш хизматларига Европанинг 4 та топ клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди, булар: "Челси", "Арсенал", "ПСЖ" ва "Бавария".