Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоя чизиғини кучайтиришни мақсад қилган.
Инсайдер Маттео Моретто хабарига кўра, "қироллик клуби" раҳбарияти бу йўлда "Лейпциг" ҳимоячиси Йошко Гвардиолни сотиб олмоқчи. Аллақачон томонлар ўртасидаги музокаралар бошланган, дея қўшимча қилган манба.
20 ёшли хорват ҳозирда 60 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг "Лейпциг" билан шартномаси 2027 йилда якунланади.