Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Stadion.uz спорт журналистларини танловга чорлайди!

Баҳо:
+4 | -

Хабарингиз бор, ҳозирги кунда Uz-зонада футбол ихтисослашган бир нечта интернет сайтлари фаолият олиб бормоқда. Уларда бир неча нафар фидойи инсонлар меҳнат қилишмоқда ва мухлисларнинг ахборотга бўлган чанқоғини қондиришмоқда. Лекин, тан олиш керак, уларнинг меҳнатини ҳар доим ҳам рағбатлантиришнинг иложи йўқ. Спорт журналистлари асосан мухлисларнинг эътирофи ва миннатдорчилиги учун ишлашмоқда.

Спорт журналистларини рағбатлантирш мақсадида ОАВ вакилларини танловга таклиф этмоқчимиз. Бундан кейин ҳар ҳафта сайтимизда журналистларнинг мақолалари эълон қилиб борилади ва ҳафтанинг энг яхши мақоласи соҳиби совға билан тақдирланади. Танловда профессионал ва ҳаваскор журналистлар, қоғоз қоралашга ҳавасманд инсонлар иштирок этиши мумкин. Бу борада ҳеч қандай чеклов йўқ.

Баҳолаш тартиби
Лондонда давом этаётган олимпия ўйинлари муносабати билан танловни айнан "Олимпиада ва ўзбекистонлик спортчилар" мавзусидаги мақолалар танлови билан бошлашга қарор қилдик. Шу мавзуда ёзган мақоларингизни бизга йўлланг. Барча мақолалар сайтда эълон қилинади. Мақолаларни баҳолаш тизими қуйидагича:
1) Stadion.uz сайти раҳбариятининг хулосаси;
2) Мухлислар томонидан берилган баҳолар (мақоланинг юқори қисмида +/- белгиси орқали берилади);
3) Мухлисларнинг мақола юзасидан билдирган фикрлари.

Рағбатлантириш
Танлов ҳар ҳафтада ўтказилади ва ҳар ҳафта бир нафар ғолиб номи аниқланади. Ғолибга ҳар ҳафта турли совғалар берилади. Илк соврин эса уяли алоқа телефони.
Мақолалар 3 августдан 9 августгача қабул қилинади. 10 август куни эса ғолиб номини аниқлаб, 11 август куни совғани топширишни режалаштирганмиз.

Мақолани йўллаш тартиби:
Мақолани stadionuz@mail.ru йўллашингизни сўраймиз. Мақола электрон почтага келиб тушса, материални қабул қилганлик ҳақидаги хабар почтангизга боради. Имло жиҳатдан кўп хатоларга эга бўлган мақолалар танловга қўйилмайди.

Истеъдод соҳиблари билан "Чемпион" газетаси орқали ҳамкорликни давом эттирамиз. Ўз омадингизни синаб кўринг ва совғага эга бўлинг!

P.S. 12 августдан бошлаб давом этадиган танлов "Ўзбек футболининг 100 йиллиги" мавзусида бўлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:23, 02.08.2012.
Ўқилди: 5618 марта.
Фикрлар: 29 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.