Кириш Регистрация
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон 1-3 Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс 1-0 Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта 0-1 Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико 1-0 Жирона
17/05 22:00 Осасуна 1-2 Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
17/05 22:00 Эльче 1-0 Хетафе
17/05 22:00 Леванте 2-0 Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
17/05 22:00 Севилья 0-1 Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо 0-1 Алавес
17/05 23:45 Кальяри 2-1 Торино
17/05 23:45 Сассуоло 2-3 Лечче
17/05 23:45 Удинезе 0-1 Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити

ЎФА мутахассислари Қорақалпоғистонда футболни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол ассоциацияси вакиллари ҳудудларда футбол оммавийлигини ошириш, болалар-ўсмирлар футболини янада ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюришди.

Дастлаб Нукус шаҳрида жойлашган болалар-ўсмирлар футбол мактабининг иш фаолияти, инфратузилмаси ва футболчилар учун яратилган мавжуд шароитлар ўрганиб чиқилди. Айрим масалалар бўйича аниқланган камчиликлар ва қилиниши керак бўлган вазифалар юзасидан аниқ топшириқлар берилди. Масъуллар билан суҳбатда ўлкада истеъдодли ёшлар кўп эканлиги, уларни тўғри йўналтириб, замонавий стандартлар асосида катта футболга тайёрлаш лозимлиги, бу борада халқаро тажрибаларни ўрни муҳим эканлиги таъкидланди.

Шундан кейин, болалар футболи бўйича масъул мутасаддилар иштирокида 2022-йил якунлари ҳамда 2023 йилда амалга оширилиши лозим бўлган режаларга бағишланган йиғилиш ўтказилди. Унда бир қатор йўналишлар бўйича жорий йилда амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди ҳамда келгуси йилги иш режалари муҳокама қилинди.

Кун тартибига кўра, йиғилишда маҳорат мактабига директор тайинлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Унга кўра, Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг буйруғига асосан, Искандеров Дамир Конисбаевич Қорақалпоғистон футбол маҳорати мактаби директори лавозимига тайинланди. Янги раҳбар олдида ёш футболчиларни кашф қилиш, турли терма жамоаларимизга истеъдодли футболчиларни тизимли етказиб бериш каби масъулиятли вазифалар тургани таъкидлаб ўтилди.

Куннинг иккинчи қисмида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Ўринбаев иштирокида учрашув ташкил этилди. Унда мазкур ҳудудда футбол инфратузилмасини яхшилаш, унинг оммавийлигини ошириш ва болалар-ўсмирлар футболини янада ривожлантириш бўйича келажакдаги истиқболли лойиҳалар муҳокама этилди.

Манба: Telegram.me/FAUzbekistan
Киритилди: 08:22, 08.12.2022.
Ўқилди: 1268 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик