Кириш Регистрация
24/05 19:00 Металлург 1-1 Навбаҳор
24/05 19:30 Олимпик 0-0 Андижон
24/05 23:45 Женоа 2-0 Болонья
25/05 00:00 Жирона 7-0 Гранада
25/05 17:00 Осасуна - Вильярреал
25/05 19:15 Реал Сосьедад - Атлетико
25/05 21:00 Ювентус - Монца
25/05 21:30 Альмерия - Кадис
25/05 21:30 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
25/05 23:45 Милан - Салернитана
26/05 00:00 Реал Мадрид - Бетис
26/05 17:00 Хетафе - Мальорка
26/05 19:15 Сельта - Валенсия
26/05 19:15 Лас-Пальмас - Алавес
26/05 21:00 Аталанта - Торино
26/05 21:00 Наполи - Лечче
26/05 23:45 Верона - Интер
26/05 23:45 Эмполи - Рома
26/05 23:45 Фрозиноне - Удинезе
26/05 23:45 Лацио - Сассуоло
27/05 00:00 Севилья - Барселона

Танишинг, «Локомотив»нинг янги футболчилари

Баҳо:
+ | -

Давралар оралиғида аксарият клубларимиз ўз таркибларини маҳоратли футболчилар ҳисобига кўчайтириб олишди. Олий лига клубларига ПФЛдан рўйхатдан ўтиш муддати 11 август эканини инобатга олсак, бу жараён яна давом этиши мумкин. 1-даврада ўз мухлисларини у қадар хушнуд эта олмаган "Локомотив" ҳам трансфер дарчасидан самарали фойдаланишга ҳаракат қилди ва ўз сафига бир қатор футболчиларни қўшиб олди. Қуйида давралар оралиғида жамоамиз сафига келиб қўшилган футболчилар билан таништириб ўтамиз:

1. Акмал Холматов – 1976 йил 4 апрелда Тожикистонда туғилган. 1992-93 йиллар "Регар ТадАЗ" (Тожикистон), 1994 йил "Қайрат" (Қозоғистон), 1996-2007 йиллар "Нефтчи" (Фарғона), 2008-2009 йиллар "Пахтакор" (Тошкент), 2010-2012 йилнинг биринчи ярми "Пас" (Эрон) жамоаларида тўп сурган. 2012 йилнинг иккинчи ярмидан "Локомотив" клуби аъзоси. Ўзбекистон чемпиони (2001 йил) ва Ўзбекистон кубоги соҳиби (1996 йил). 2007 йилги мавсумда рақиблари дарвозасига 19та тўп киритиб, мавсумнинг энг яхши тўпурарлари сафидан жой олди. Оилали, икки нафар фарзанди бор.

2. Илдар Магдеев – 1987 йил 11 апрелда Бухоро шаҳрида туғилган. 1999-2001 йиллар "Бухоро", 2002-2010, 2012 йилнинг биринчи ярми "Пахтакор" (Тошкент), 2011 йил "Циндао" (Хитой) жамоаларида тўп сурган. 2012 йилнинг иккинчи ярмидан "Локомотив" клуби аъзоси. Олти карра (2002-2007 йиллар) Ўзбекистон чемпиони, 7 марта Ўзбекистон кубоги (2002-2007, 2009 йиллар) соҳиби. Ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати (2003-БАА) иштирокчиси.

3. Артурос Фоменко – 1977 йил 14 февралда Литвада туғилган. 1993-96 йиллар "Экранас" (Литва), 1997-99 "ФК Шауляй" (Литва), 2000-2002 йиллар "Ростсельмаш" (Россия), 2003 "Волгарь-Газпром" (Россия), 2004 йил "Актобе" (Қозоғистон), 2005 йил "Қайрат" (Қозоғистон), 2006 йил "Суудова" (Литва), 2007 йил "Қайсар" (Қозоғистон), 2008 йилнинг биринчи ярми "Андижон", 2008 йилнинг иккинчи ярми – 2010 йиллар "Олмалиқ", 2011 йилнинг биринчи ярми "Сўғдиёна", 2011 йилнинг иккинчи ярми "Бухоро", 2012 йилнинг биринчи ярми "Навбаҳор" жамоаларида тўп сурган. 2012 йилнинг иккинчи ярмидан "Локомотив" клуби аъзоси. Литва миллий терма жамоаси таркибида 27 ўйинда майдонга тушиб, 8та гол урган. 1997-98 йилларда Литва "А" серияси чемпиони ва энг яхши тўпурари бўлган. Оилали, бир нафар фарзанди бор.

4. Аюбхон Гаппаров – 1992 йил 16 майда Наманган шаҳрида туғилган. Биринчи мураббийи Ахадхон Хошимов. 2009-2012 йилнинг биринчи ярми "Рубин" (Қозон, Россия) жамоасида тўп сурган. 2012 йилнинг иккинчи ярмидан "Локомотив" клуби аъзоси. Ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионатида иштирок этган (2008 йил, Тошкент). Шунингдек, ёшлар ўртасида (1991-92 йилда туғилганлар) қитъа чемпионати саралаш ўйинларида қатнашган. Чап қанот ярим ҳимоячиси.

Давралар оралиғида жамоа бир қатор футболчилар билан хайрлашди ҳам. Жумладан, Олим Новкаров ("Динамо"), Музаффар Умирзоқов ("Қизилқум"), Темур Айзатулов ("Олмалиқ"), Анвар Бердиевлар жамоани тарк этишди. Катта тажрибага эга Бахтиёр Ашурматов эса фаолиятини якунлашга қарор қилди.

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 23:13, 02.08.2012.
Ўқилди: 7559 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.