Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

Мундиал: турфа ранглар жилоси

Баҳо:
+ | -

Мана, Қатар-2022 мундиалида «плей-офф» ўйинлари - «ҳаёт-мамот» жанглари ҳам бошланиб кетди.

Буёғига мағлубият ЖЧ билан хайрлашишни англатади. Бор эътибор жаҳон чемпионатига қаратилган экан, газетамиз нигоҳи ҳам турнир атрофидаги воқеликларда, албатта.

СЕНСАЦИЯЛАР ГУЛДАСТАСИ

Гуруҳ баҳсларидаёқ қанчадан-қанча сенсацион натижалар кузатилди. Уларни асосан ОФК жамоалари қайд этгани ёқимли, албатта. Айниқса, ФИФА рейтингида 51-ўринни эгаллаб турган Саудия Арабистони жамоаси 3-поғонадаги аргентиналикларни доғда қолдиргани оғир тош босади.

МЕЗБОНЛАРДА ҲАММАСИ АНТИ

Қатар мундиалга кўп ва хўп тайёрлангани аниқ. Аммо мезбон жамоанинг натижаси барчасини қисман ювиб юборди. Ҳар ҳолда, Қатар термаси бир қатор антирекордлар туфайли ЖЧ тарихидаги энг ношуд мезбон мақомини олди.

ИККИ БУЮК НАТИЖА

Аргентина миллий жамоаси етакчиси Лионель Месси ЖЧ тарихида муайян ўйинда ҳам гол урган, ҳам ассистентлик қилган энг ёши катта футболчига айланди. У вақтида шундай натижага эришган энг ёш футболчи мақомини олганди.

ЧИНАКАМ ГОЛЕАДОР

Лионель Мессининг асосий рақобатчиси - Криштиану Роналду эса ЖЧда Португалия миллий жамоаси учун гол урган энг ёши катта футболчи бўлди. У бундан 16 йил муқаддам Португалия термасининг мундиалда гол нашидасини сурган энг ёш вакили сифатида рекорд ўрнатганди.

ИСПАНЧА ДОВУЛ

Испания миллий жамоаси гуруҳ раунди 1-турида Коста-Рика термасини 7та жавобсиз гол билан «сийлади». 7:0 - бу ЖЧ тарихида кузатилган энг йирик ҳисобли ғалабалар рўйхатида 7-натижа. Рекорд эса 1982 йили Венгрия - Сальвадор ўйинида қайд этилган - 10:1.

ЎЗГАРМАС РЕКОРДЛАРМИ?

ЖЧ тарихида бир қатор рекордлар борки, уларнинг янгиланиши - қийин масала. Масалан, франциялик Жюст Фонтен битта турнирда 13та гол урган. Бунақасини тасаввурга сиғдириш қийин, гарчи ҳозирда моҳир тўпурарлар замонида яшаётган бўлсакда...

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 13:00, 08.12.2022.
Ўқилди: 1771 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан яна бир футболчи сотиб олишни сўради [5430]

«Реал» қимматбаҳо ярим ҳимоячини сотиб олиш учун ўз юлдузларидан бирини сотишга мажбур бўлади [4586]

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [3477]

Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида янги рекорд ўрнатди [3039]

«Барселона»ми ёки «Бавария»? Кейннинг келажаги борасида янги маълумот пайдо бўлди [2775]

Истеъфо ва ўлим билан таҳдид: Жанубий Корея бош мураббийи сабаб аэропортда хавфсизлик чоралари кучайтирилди [2427]

«Қани кўрамиз, энди ким норози бўларкин» — «Реал» Моуриньони нега қайтаргани маълум бўлди [2369]

Родри операция қилинади [1931]

ЖЧ-2026. Бугун яна учта муҳим ўйин бор [1920]

Неймар Бразилиянинг ЖЧ-2026дан эрта чиқиб кетишини прогноз қилган математикка мурожаат қилди [1856]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик