"Реал" клуби ва Бразилия терма жамоаси вингери Винисиус Жуниор "Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти билан муносабатлари ҳақида гапирди.
“Анчелотти мен учун отадек. У менга жуда кўп ёрдам бермоқда", - деди Винисиус Бразилия терма жамоаси учун ўтказилган матбуот анжуманида.
Жорий мавсумда футболчи Ла Лигада 14 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Айни дамда футболчи 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда.