Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Шерзоджон Юсупов «В» гуруҳида 4-ўринни олди

Баҳо:
+ | -

85 кг. вазнли оғир атлетикачимиз Шерзод Юсупов "В" гуруҳи вакиллари орасида ўз иштирокини якунлади. Айтиш мумкинки, Шерзод ёмон қатнашмади.

Даст кўтариш машқида Шерзоджон 150, 155 кг.ли штангаларни ўзига бўйсундирди, аммо учинчи уринишда 159 кг.ни кўтара олмади. Даст кўтаришди 155 кг. натижа билан у тўртинчи бўлди.

Силтаб кўтариш машқини эса Юсупов 180 кг. билан бошлади ва бу оғирликни у осонгина кўтара олди. Шундан сўнг ҳамюртимиз оғирликни биратўла 195 кг.га оширди. Спортчимиз дастлаб уни кўтара олмаган бўлсада, энг сўнгги уринишда бу оғирликни ҳам ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Силтаб кўтариш баҳсида ҳамюртимизнинг ушбу натижаси бешинчи бўлди.

Натижада Шерзоджон Юсупов 2 уриниш бўйича 350 кг. вазнни кўтарди. "В" гуруҳи иштирокчилари орасида ушбу кўрсаткич билан 4-ўринни эгаллади.

Микалай Новикау (Беларусь) - 363, Раули Цирекидзе (Грузия) - 362, Фаррис Кендрик (АҚШ) - 355 кг. кўрсаткичлар билан ушбу спортчилар дастлабки 3та ўринни эгаллашди.

Кечки дастурда "А" гуруҳи иштирокчилари ўз чиқишларини бошлашади ва шундан сўнг умумий натижа шакллантирилади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:34, 03.08.2012.
Ўқилди: 5672 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [4789]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3859]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [3717]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3700]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [3028]

«Реал»нинг инсайдларни ҳисобга олган ҳолда тузилган таркибини кўрдингизми? [2646]

Жорже Мендеш Барселонага келди [2495]

«Реал» Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди [2226]

Расман: «Манчестер Сити» 135 миллион евролик трансферни эълон қилди [1942]

«Интер Майами» Левандовскининг МЛСдаги дебют ўйинида «Чикаго»ни мағлуб этди. Суарес дубль муаллифи бўлди (видеошарҳ) [1663]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик