Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия - Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР - Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн - Хитой
14/11 19:00 Кувайт - Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон - Фаластин
14/11 21:15 Ироқ - Иордания
14/11 21:15 Қатар - Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА - Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Эдуардо Камавинга: «Модрич - тирик энциклопедия»

Баҳо:
+ | -

10 ноябрь куни 20 ёшга тўлган Эдуардо Камавинга фаолиятида илк марта жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда.

Аслида Дидье Дешам «Реал» вакили номзодига шубҳа билан қараётганди, лекин якунда уни «учранглилар» рўйхатига киритди, барибир. Айтиш керак, Эдуардо ўтган мавсум охиридагина катта саҳнага чиқди. Дон Карло Анчелоттига қойил: у йигитчани «ПСЖ», «Челси» ва «Манчестер Сити»га қарши мураккаб ўйинларда майдонга ташлашдан чўчимади. Ма-на, иқтидорли ярим ҳимоячи энди Қатар мундиалига борганидан хурсанд. Камавинга учун Франция миллий жамоаси таркибига кирганининг ўзи - катта мукофот.

Бенземанинг аҳамияти

- Унинг бутун фаолияти - намуна. Бензема барчасини «Лион»да бошлаганди, бугун эса «Реал»дек клуб сардори, «Олтин тўп» ва кўплаб сов­ринлар соҳиби. ЧЛда 5 марта зафар қучганининг ўзи фантастика! Яширмайман, Карим ҳам клуб, ҳам миллий жамоа­даги ҳаётимда муҳим ролга эга. Зеро, ҳар икки муҳитда ўзимни қулай сезишимда беминнат ёрдам берди.

Модрич маслаҳати

- Эсимда, Лука туғилган куним мени француз тилида табриклашга уринди. Тўғри, унча ўхшамади, лекин роса таъсирландим, барибир. Умуман, Модрич ҳамиша мени ўз ҳимоясига олишга тайёр, ҳар ҳолда, ёшимиз ўртасида 17 йиллик фарқ бор. Бундай буюк футболчи ҳимояси остида ўйнаш - бахт. Модрич - футболнинг тирик энциклопедияси. Доим оддийроқ ўйнаш ва имкон туғилиши билан олдинга интилишдан чўчимаслигим кераклигини айтади. 

Дидье Дешам фалсафаси

- Бош мураббийимиз номи тилга олинса, аввало, унинг жаҳон чемпиони эканлиги хаёлимга келади. Дешам фақат катта клубларда ўйнаган, мана, мураббий сифатида ҳам шонли йўлини такрорламоқда. Ўзи ҳам футболчи, ҳам мураббий ролида ЖЧ ғолиби бўлиш - катта жасорат. Дешамнинг ўгит ва кўрсатмалари ҳар доим оғир тош босади. Чунки вақтида менинг позициямда ўйнаган, барчасини мукаммал билади. Тушунарлики, ҳали кичик камчиликларим бор. Мисол учун, гоҳида ўйинни орқага тортаман беихтиёр. Энг нуфузли совринлар соҳиби қўл остида шуғулланиш - қўшимча имтиёз. Қисқаси, Дешам билан ҳамкорлик мени Мадридда Карло Анчелотти раҳбарлигида ишлаш каби илҳомлантиради.

Зидан «рулетка»си

- «Рулетка» - бу финт болалигимдаёқ миямга ўрнашган. Эсимда, мактаб ҳовлисида соатлаб шу финт устида ишлардим. Ваҳоланки, Зидан жаҳон чемпиони бўлган вақт ҳали туғилмагандим. Фақат отам сақлаб қолган ЖЧ-98 видеотасмаларини кўргач, «рулетка» ақлимни ўғирлаганди. 

Оиласи ва яқинлари

- Оила - менинг ғурурим. Ҳаётимни яқинларимсиз тасаввур ҳам қилолмайман. Айнан уларнинг муҳаббатлари ва меҳрибонликлари ортидан оёққа мустаҳкам туриб олганимни асло унутмайман. Ота-онам ҳаммага ҳурмат билан қарашни ўргатишди ва ҳамиша ҳаётдан борича завқ­ланишга ундашди. Агар нимададир қийналсам, айнан уларга талпинаман. Отам фуқаролик ҳуқуқини олишимиз йўлида узоқ вақт курашганию, ҳатто бир сафар йиғлаб юборганини сира унутмайман. Футбол ортидан шу масалани тезлаштирганим ва уларнинг катта юкдан фориғ бўлишларига ҳисса қўшганим - ажойиб.

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 13:03, 11.12.2022.
Ўқилди: 2827 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.