Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Эдгар Гесс: “Чемпионатни совринли ўрин билан якунлашимиз шарт!”

Баҳо:
+ | -

“Шўртан”-“Қизилқум” жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг, ҳар икки жамоа бош мураббийлари ўртасида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманнинг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи иштирок этди.

“Иккинчи давранинг дастлабки учрашуви бўлганлиги сабабли, ўйинчилар ҳали тўлиқ бир-бирлари билан тил топишиши осон бўлмади”-дейди “Шўртан” клуби бош мураббийи Эдгар Гесс.

“Шунинг учун, учрашув давомида юзага келтирилган кўплаб хавфли вазиятларни самарали якунлай олмадик. Фақатгина иккинчи бўлимда майдонга янги футболчиларни ташлаганимиз ўз самарасини берди. Чап қанотда Лазиз Убайдуллаев жисмонан толиқиб қолди, ўнг қанотда Ботир Қодирқулов ўз ўйинини топа олмагани учун ҳар икки қанотга тезрок футболчиларни киритдик.”

“Игорь Таран ҳам бугун ўз етакчилик қобилиятини тўлалигича намоён қила олмади. Яхшиямки, янги кучларни майдонга туширганимиз самара берди.

”Жамоага таклиф этилган футболчилар? Биз ҳужум чизиғини кучайтиришга урғу бердик ва иккита ҳужумчи таклиф қилдик. Бежизга ҳужумчи олмадик, чунки, биз иккинчи даврани совринли ўринлар билан якунлашимиз шарт! Фарҳод Тожиев бугун рақиб дарвозасини ишғол эта олмаган бўлса-да, энг муҳими жамоа ўйинига киришиб кетди, футболчилар билан тил топишиб кетди ҳамда ғалабада катта ҳиссаси бўлди. Мегреладзедан ҳам умидимиз катта, лекин унга соғлигини тиклаб олиш учун бироз вақт керак.

Манба: fcshurtan.uz
Киритилди: 08:54, 04.08.2012.
Ўқилди: 4542 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.