"Челси" бош мураббийи Грэм Поттер ярим ҳимоячи Омари Хатчинсоннинг клубдаги ўйини ҳақида фикр билдирди.
“Омари Хатчинсон жуда яхши. У ҳақиқатан ҳам яхши, хавфли, доим савол беради. "Челси" унинг келажакда муҳим ўйинчи бўлишига ишончи комил", - дея Поттер сўзларини келтирган журналист Фабрицио Романо.
Жорий мавсумда 19 ёшли ямайкалик футболчи 15 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.