Хорватия терма жамоаси бош мураббийи Златко Далич Аргентинага қарши ўйин олдидан Лионель Месси ҳақида гапирди.
"Мессини қандай тўхтатиш керак? Биз буни билмаймиз. Аммо у нималар қила олишини эса яхши биламиз. Унга энг кўп ёқадиган нарса тўпни оёқларида ушлаб туриш. Агар биз Бразиляга қарши қилган ўйинимизни такрорлай олсак, демак қўрқадиган ҳеч нарса йўқ", - деди Далич.
Аргентина - Хорватия учрашуви 13 декабрь куни 23:59 да старт олади.













