Испания терма жамоасининг янги бош мураббийи Луис де ла Фуэнтедан Серхио Рамоснинг жамоага қайтиши мумкинлиги ҳақида сўрашди.
Эслатиб ўтамиз, Серхио Рамос Испания терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун қайдномасига киритилмаган ва бу кўпчиликни ҳайратга солганди.
«Рамос Испания терма жамоасига қайтиши мумкинми? Ҳа. Унинг аҳволи яхши ва яхши ҳолатда бўлган барча футболчиларга имкон берилади.
Ёшлар жамоалари билан ишлаганимда ёш чегарасига амал қилганман. Энди исталган футболчини танлашим мумкин. Мен ҳеч кимга эшикларимни ёпмайман. Мен футболчиларнинг паспортига қарамайман», деди де ла Фуэнте матбуот анжуманида.