Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Сакина Мамедова финалга чиқиши учун 5 балл етмади

Баҳо:
+ | -

Аёллар ўртасида 50 метрга милтиқдан ўқ отиш мусобақасида спортчилар саралаш баҳсларини якунлаб бўлишди. Мерганлар ётган, тик турган ҳолда ва тиззалаб ўқ отиш баҳсини амалга оширишди. Улар ҳар бир йўналишда 20тадан, жами 60та ўқни нишонга йўллашди.

Ўзбекистонлик Сакина Мамедова ётиб ўқ отиш бўйича 200 имкониятдан 192 балл тўплаб, 43-ўринда бораётганди. Кейинги баҳсларда ҳамюртимиз натижаларини яхшилади ва 600 имкониятдан 578 очко тўплаб, 22-ўринга кўтарилиб олди. Сакина тик туриб ўқ отишда 192, тиззалаб ўқ отишда 194 очко тўплади. Афсуски, бу натижа Мамедовага финал баҳсида иштирок этиш имкониятини бермади.

Саралаш мусобақасидан сўнг пешқадамликни АҚШлик Жеми Лин Грей эгаллаб турибди — 592 очко. Ундан 2 очко кам очко жамғарган Ивана Максимович 2-ўринни олди. 3-ўрин эса Дария Вдовинага тегишли бўлди — 585 очко. Финал йўлланмасини тақдим этган 8-ўриндаги спортчи билан Сакина Мамедовани атиги 5 очко ажратди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:17, 04.08.2012.
Ўқилди: 5048 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [4774]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3846]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3688]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [3685]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [3008]

«Реал»нинг инсайдларни ҳисобга олган ҳолда тузилган таркибини кўрдингизми? [2614]

Жорже Мендеш Барселонага келди [2467]

«Реал» Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди [2214]

Расман: «Манчестер Сити» 135 миллион евролик трансферни эълон қилди [1899]

«Интер Майами» Левандовскининг МЛСдаги дебют ўйинида «Чикаго»ни мағлуб этди. Суарес дубль муаллифи бўлди (видеошарҳ) [1654]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик