Кириш Регистрация
26/11 00:45 Венеция 0-1 Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл 0-2 Вест Хэм
26/11 15:00 Ульсан Хёндэ 1-3 Шангхай Порт
26/11 15:00 Виссел Кобе 3-2 Сентрэл Кост
26/11 17:00 Бурирам Юнайтед 0-3 Кавасаки Фронтале
26/11 17:00 Шандонг Тайшан 1-0 Жоҳор Дорул Таъзим
26/11 19:00 Шаржа 3-1 Истиқлол Душанбе
26/11 21:00 Ас-Садд 1-1 Ал-Ҳилол
26/11 21:00 Аш-Шорта 1-3 Ал-Васл
26/11 21:00 Сепоҳон 1-1 Ал-Виҳдат
26/11 22:45 Слован 2-3 Милан
26/11 22:45 Спарта 0-6 Атлетико
27/11 01:00 Байер 5-0 Зальцбург
27/11 01:00 Бавария 1-0 ПСЖ
27/11 01:00 Янг Бойз 1-0 Аталанта
27/11 01:00 Барселона 3-0 Брест
27/11 01:00 Интер 1-0 РБ Лейпциг
27/11 01:00 Манчестер Сити 3-3 Фейеноорд
27/11 01:00 Спортинг 1-5 Арсенал

Қозоғистонда «KZAKHSTAN» ёзуви қандай пайдо бўлганини аниқлашади

Баҳо:
+ | -

Қозоғистон жисмоний тарбия ва спорт агентлиги мамлакат олимпиячиларининг спорт кийимларида хато ёзувнинг пайдо бўлиши сабабларини аниқлаш мақсадида хизмат суриштирувини бошлади. Бу ҳақда, миллий терма жамоалар ва спорт захиралари дирекцияси бошлиғи вазифасини бажарувчи Алексей Крючковга асосланиб, “Tengrinews.kz” хабар бермоқда.

“KAZAKHSTAN” ёзувининг хато ёзилгани 29 июль куни оғир атлетика бўйича мусобақалар трансляцияси вақтида сезилган эди. Ўшанда қозоғистонлик спортчи – Зулфия Чиншанло (у 53 килограммгача вазн тоифасида мусобақаларда иштирок этганди) олтин медални қўлга киритган, шунда камералар спортчининг мураббийининг футболкасидаги ёзув “KZAKHSTAN” кўринишида эканлигини қайд этган эди.

Кейинроқ ОАВда вазиятнинг фотокадрлари пайдо бўлди. Хато ёзувли либос қозоғистонлик спортчи ва мураббийларнинг бошқаларида ҳам борми-йўқми, бу ҳақда ахборот берилгани йўқ.

Крючковнинг сўзларига кўра, олимпиячилар бир нечта мана шундай футболкаларни олишган. Амалдор бунинг учун жавобгарликни спорт формасини тайёрлаганларга юклаб, уларнинг “ҳаддан ташқари кўплиги”ни ҳам қайд этиб ўтди. “Футболкалар, кроссовкалар, майка ва ҳатто пайпоқларни ҳам алоҳида-алоҳида фирмалар тайёрлаган. Жами 300 дона форма тайёрланган”, – дея маълум қилди Крючков. Унинг сўзларига кўра, спорт агентлигининг моддий-техник бўлими ходимлари “бир неча формани текшириб”, етказиб берилган маҳсулотнинг барчасини кўздан кечириб чиқишмаган.

Дирекция матбуот котиби Ардак Тогумовнинг “Вести.кз”га берган маълумотига кўра, бор-йўғи беш олтита фойдаланиб бўлмайдиган либослар комплекти аниқланган бўлиб, улар омборда қолдирилган.

“Бу вақтда, худди атайлаб қилгандек, омборхона масъули ўзгарганди. Айнан ўшанда, хатолик сабаб, ишдан чиққан либос спортчиларга топширилган. Айнан оғир атлетикачиларга эмас, ҳамма спортчиларга. Кимдир либосда камчилик борлигини сезган бўлса – қайтарган. Виктор Ни (оғир атлетика бўйича Қозоғистон олимпия терма жамоаси мураббийи) эса, афтидан, сезмаган. Ундан машғулот либоси сифатида фойдаланишарди. У эса кутилмаганда Лондонда кийиб чиқди”, – деди Тогумов.

Аввалроқ Қозоғистоннинг “Ақ жўл” (“Оқ йўл”) партияси республика давлат котиби Мухтор Қулмуҳаммадга олимпиячиларга чиқитга чиқарилган либос берилиши сабабларини текшириш талаби билан мурожаат жўнатганди. “Спортчиларимизнинг ажойиб ғалабаларга эришаётган бир вақтда бу ёзув (“KZAKHSTAN”) жуда хунук ва, ўз-ўзидан, миллионлаб қозоғистонлик мухлислар учун миллий ҳақоратга ўхшаб кўринади”, – дейилганди мурожаатда. Шунингдек, партия Қозоғистоннинг давлат рамзлари қаторига (герб, байроқ ва мадҳия) мамлакат номи ва унинг ёзилишини ҳам киритиш таклифи билан чиққанди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон олимпия делегациясининг спорт либослари Хитойнинг “ERKE” компанияси томонидан тайёрланган бўлиб, комплектда 20дан ортиқ кийим бор. “Буларнинг барчаси машғулотлар ўтказиш, турли тадбир ва маросимларда иштирок этиш учун етарли бўлади”, – деб ёзади Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси расмий сайти. МОҚ сайтининг қўшимча қилишича, ушбу компания 2010 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этган Шимолий Корея терма жамоасига техник ҳомийлик қилиб, “жаҳон миқёсида тан олинган”.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 15:28, 04.08.2012.
Ўқилди: 7929 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.