Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-0 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

ЖЧ-2022. Аргентина — дастлабки финалчи!

Баҳо:
+ | -

Жаҳон чемпионатининг дастлабки финалчиси маълум бўлди. Аргентина терма жамоаси ярим финалда Хорватияга қарши майдонга тушиб, йирик ҳисобда мағлуб этди.

Европаликлар баҳснинг дастлабки ярим соати давомида жуда яхши ўйин кўрсатишди. Улар устунликка эришган ҳолда Аргентинани бутун жамоа бўлиб ҳимояланишга мажбур этишди.

Аммо 34-дақиқада берилган биргина аниқ пас кўп нарсани ҳал қилиб қўйди. Майдон марказидан берилган узатма натижасида Альварес дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб, тўпни посбоннинг ёнидан ўтказиб, дарвоза томон тепди. Тўпни Ловрен қайтариб қолди, бироқ Ливакович ҳужумнинг давомида Хулианга нисбатан фол ишлатгани учун пенальти белгилади. Месси эса кучли зарба билан ҳисобни очди ва Мундиалдаги голлари сонини 5тага етказиб қўйди.

Орадан 5 дақиқа ўтиб эса Хулиан Альварес кутилмаган рейдни амалга оширди, йўл-йўлакай икки ҳимоячи билан тўқнашувда унга омад кулиб боқди ва у дарвозани ишғол қилди — 2:0!

Хорватия иккинчи бўлимда майдонга вазиятни ўнглаш учун чиқди, кетма-кет ҳужумлар ташкил қилди, ташаббусни қўлга киритди. Аммо учрашувнинг 69-дақиқасида Месси ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйди. Лео ҳимоячи Йошко Гвардиолни бир неча марта доғда қолдириб рақиб жарима майдонига кириб борди ва Хулиан Альваресга пас берди. Хулиан яқин масофадан дарвозани ишғол қилиб, дублга эришди ҳамда ЖЧ-2022'даги голлари сонини 3тага етказди.

Ўйин охиригача Лионель Скалони жамоаси рақибга деярли имкон бермади ва йирик ҳисобдаги ғалабани сақлаб қолди.

Шу тариқа, Аргентина терма жамоаси Қатардаги Мундиалнинг илк финалчисига айланди. Иккинчи финалчи номи эртага бўлиб ўтадиган Марокаш-Франция баҳсидан кейин маълум бўлади. Хорватия эса бронза медали учун баҳсда иштирок этади.

ЖЧ-2022, ярим финал
Аргентина – Хорватия 3:0 (2:0, 1:0)
13 декабрь, 23.59, «Lusail Iconic Stadium»
Голлар: 1:0 – 34, пенальти Месси, 2:0 – 39 Альварес, 3:0 – 69 Альварес.
Аргентина – Мартинес, Молина (Фойт, 86), Отаменди, Ромеро, Тальяфико, Де Поль (Паласиос, 74), Мак Аллистер (Корреа, 86), Паредес (Мартинес, 62), Фернандес, Месси, Альварес (Дибала, 74).
Хорватия – Ливакович, Юранович, Ловрен, Гвардиол, Соса (Оршич, 46), Модрич (Маер, 81), Ковачич, Брозович (Петкович, 50), Перишич, Пашалич (Влашич, 46), Крамарич (Ливая, 72).
Огоҳлантиришлар: Ливакович (32), Ковачич (32), Ромеро (68), Отаменди (71).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 02:02, 14.12.2022.
Ўқилди: 3184 марта.
Фикрлар: 44 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5139]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2842]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2636]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2467]

Росеньор ишдан бўшатилгандан сўнг "Челси"нинг вақтинчалик мураббийи эълон қилинди [1875]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1793]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1698]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1610]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1606]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1462]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик