Кириш Регистрация
10/04 23:45 Рома 3-0 Пиза
11/04 00:00 Вест Хэм 4-0 Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид 1-1 Жирона
11/04 16:30 Арсенал - Борнмут
11/04 17:00 Реал Сосьедад - Алавес
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 19:00 Брентфорд - Эвертон
11/04 19:00 Бёрнли - Брайтон
11/04 19:15 Эльче - Валенсия
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 21:30 Ливерпуль - Фулхэм
11/04 21:30 Барселона - Эспаньол
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 00:00 Севилья - Атлетико
12/04 15:30 Женоа - Сассуоло
12/04 17:00 Осасуна - Бетис
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 18:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
12/04 18:00 Ноттингем Форест - Астон Вилла
12/04 18:00 Сандерленд - Тоттенхэм
12/04 19:15 Мальорка - Райо Вальекано
12/04 20:30 Челси - Манчестер Сити
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 21:30 Сельта - Реал Овьедо
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 00:00 Атлетик Бильбао - Вильярреал

«Навбаҳор» — дурангчи жамоа!

Баҳо:
+ | -

Мана, Олий лигамизда иккинчи давра ўйинларини бошлаб олдик. Ҳал қилувчи босқич ким учундир омадли бошланган бўлса, яна бошқалар учун аксинча.

"Навбаҳор" мавсумни ҳам, иккинчи даврани ҳам дуранг билан бошлади. Лекин 14-турдаги дуранг жуда аламли бўлди. Тунов кунги натижадан 0:0 ҳисобидаги нурсиз дуранг яхшироқ эди.

Кеча "Навбаҳор" мураббийи Александр Клименконинг Наманганни тарк этганлиги ҳақида маълумот бериб ўтгандик. Маълум бўлишича, Клименконинг яқин қариндоши оламдан ўтган экан. Шунинг учун она юртига йўл олибди. Пайшанба куни яна Ўзбекистонга қайтиши кўзда тутилган.

А.Клименко жамоани қабул қилиб олгандан бери "Навбаҳор "мағлубиятдан кўра кўпроқ дуранг натижа қайд этиб келмоқда. Ҳозиргача (4-турдан буён) "лочинлар" 5 та дуранг қайд этган! Умумий ҳисобда эса дурангларимиз олтитани ташкил этади. Бу кўрсаткич бўйича ҳеч бир жамоа бизга тенглаша олмайди! Зўр-a? Ҳар ҳолда, бир жабҳада бўлса-да, пешқадам бўлиб турибмиз!

"Машъал" билан ўтган ўйинда гол урмаганимизда яна бир тарафдан пешқадам бўлиб олардик. Яъни кам гол уриш борасида. "Афсуски", бундай пешқадамликни қўлга киритишимизга Абдураззоқ Жўраев ва Собир Ҳамидов қарши чиқди. Ҳайриятки, кўп гол ўтказиб юбориш бўйича пешқадам эмасмиз!

Олдинда бизни "водий дербиси" кутиб турибди. "Андижон" кеча амалдаги чемпион майдонидан очко билан қайтиб келган бўлса-да, Андижонда кечадиган учрашувда мезбонлар катта устунликка эга эмас. Худди "Навбаҳор"даги каби "бургутлар"да ҳам ўхшаш муаммолар бор.

Учрашувнинг Андижонда бўлиб ўтиши шубҳасиз мезбонларнинг устунлигини ошириши аниқ. Ўз навбатида жамоа мухлислари ажойиб тарзда ўз суюклиларини қўллаб туришади. Олдиндан бир нарса дейиш қийин-у, аммо ушбу дербида дуранг қайд этилишининг эҳтимоли юқорироқ!

А.Клименко яна "руль"га қайтса, ундан яна дуранг кутамиз! Ахир бу борада унинг тажрибасига шубҳа йўқ! "Насаф" майдонида бир очко олган эканмиз, демак "Андижон" билан ўйинда ҳам буни амалга оширса бўлади.

Манба: www.lochinlar.uz
Киритилди: 10:45, 05.08.2012.
Ўқилди: 4620 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик