Кеча Европанинг бир қатор клублари мавсумолди тайёргарлик доирасида навбатдаги ўртоқлик учрашувида майдонга тушишди.
Каталониянинг "Барселона" клуби бу мавсум арафасида жуда катта шов-шув кўтариб улкан трансферларни амалга оширган "ПСЖ" клубига қарши майдонга тушиб дуранг натижани қайд этди. Пенальтилар сериясида эса каталонияликларнинг қўли баланд келди.
Амалдаги Европа чемпионлар Лигаси ғолиби "Челси" эса қуйи дивизион вакили "Брайтон"га имкониятни бой бериб қўйди. Англия чемпиони "Манчестер Сити" эса ишончли ғалабани қўлга киритди.
Шу ва бошқа учрашувларда қайд этилган натижалар билан танишинг:
Боруссия М – Севилья – 0:0
Брайтон – Челси – 3:1 (2:1)
Голлар: Висенте (37), Барнс (44), Крофтс (84) – Лэмпард (35), .
ЧЕЛСИ: Чех, Иванович, Терри, Кэйхилл, Э.Коул, Эссьен, Рамирес, Лэмпард, Мейрелеш, Азар, Торрес.
Гамбург – Боруссия Д – 0:1 (0:0)
Гол: Блашчиковски (46).
ПСЖ – Барселона – 2:2 (0:1). пенальтилар бўйича – 1:4
Голлар: Ибраҳимович (60, пенальти), Камара (82) – Рафинья (7), Месси (54, пенальти).
Вольфсбург – Манчестер Сити – 0:2 (0:1)
Голлар: Агуэро (40), Яя Туре (56).
Ювентус – Малага – 2:0 (1:0)
Голлар: Матри (3, 51).
Порту – Лион – 0:0
Милан – Олимпия – 3:1 (3:0)
Голлар: Робиньо (24), Ночерино (37, 44) – Эскаланте (72).
МИЛАН: Амелия, Абате, Бонера, Ачерби, Антонини, Констант, Монтоливо, Ночерино, Кассано, Робиньо, Эль Шаарави.