Журналист Фабрицио Романо ярим ҳимоячи Лука Модричнинг 2018 йилнинг ёзида "Реал"дан "Интер"га ўтмагани ҳақидаги маълумотни тарқатди.
"2018 йилда Модрич нафақат "Интер"да бўлиши мумкин эди, балки унга бу клубга ўтиш ваъда қилинганди. Кейин Лука "Олтин тўп"ни қўлга киритди, шундан сўнг президент Флорентино Перес бу фикридан воз кечди ва хорватиялик футболчи билан шартномани узайтирди" - деди Романо SOS Fanta билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, 37 ёшли ярим ҳимоячининг "Реал" билан амалдаги шартномаси жорий мавсум охиригача тузилган. Аввалроқ Модрич шартномани яна бир йилга узайтириши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.