Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жеймс Мэддисон Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессининг ЖЧ-2022даги ўйинидан хурсанд бўлганини тан олди.
“Биз мусобақадан чиқиб кетганимиздан кейин жаҳон чемпионатининг қолган қисмини томоша қилишимга ишончим комил эмасди. Лекин Лионель Месси 35 ёшида ҳам шундай юқори савияда ўйнай оладиган ўйинини томоша қилиш имкониятидан қандай воз кечиш мумкин. Бу ҳайратланарли”, — деб ёзади Мэддисон ижтимоий тармоқда.
Англия ЖЧ-2022 чорак финалига чиқди ва Францияга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Месси ЖЧда 6 та ўйинда иштирок этиб, 5 та гол урди ва 3 та ассистентлик амалга оширди.