"Атлетико" ҳужумчиси Жоау Феликс вакили бўлган агент Жорже Мендеш мижози учун клуб қидиришда давом этмоқда. Goal хабарига кўра, воситачи португалияликнинг хизматларини "Реал"га таклиф қилган.
Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли футболчи Мадриднинг "Атлетико" клубини тарк этиш истагини билдирган эди.
Аввалроқ, Феликсни қўлга киритиш учун курашда "Арсенал" етакчилик қилаётгани хабар қилинганди. "Атлетико" эса ўз навбатида футболчига 140 миллион евро нарх белгилаган.