Франциянинг "ПСЖ" клуби ҳужумчиси Златан Иброҳимович кеча "Барселона" клуби билан ўтказилган ўртоқлик учрашувидан сўнг интервью берди ва ўйин борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бу ажойиб ўйин бўлди. Айниқса, клуб мухлислари томонидан яратилган ўзига ҳос атмосфера бизга жуда ёқди. Умуман олганда, биз ушбу ўйинимиз бидан дунёнинг энг кучли жамоасига қарши етарлича бош оғриғи туғдирдик деб ўйлайман. Ҳа, "Барса"дек буюк жамоа билан рақобатлашиш мумкинлигини "ПСЖ" исботлади".
"Бизнинг жамоа айни пайтда бошланғич босқичда. Биз вақт ўтгани сайин кучайиб борамиз. Бунга шубҳа йўқ.", - дейди Иброхимович "ПСЖ" расмий сайтига берган интервьюсида.