Франция президенти Эммануэль Макрон Аргентинага қарши ЖЧ-2022 финалидан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Мен Францияни финал учрашувининг фаворити деб биламан. Лекин тан олишимиз керакки, Аргентина ўйиндан ўйинга яхшироқ ўйнайди. Бу жамоа жиддий ривожланмоқда. Шу билан бирга, улар биздан кўра кичикроқ ўйинчиларга таянадилар. Уларнинг таркиби бундай зич эмас. Ўйлайманки, Франция жаҳон чемпиони бўлади. Юрагим менга ўйин самарали бўлишини айтмоқда", - деди мамлакат президенти.
Аргентина – Франция ўртасидаги финал ўйини 18 декабр Тошкент вақти билан 20:00да бошланади.